Jump to content

Филиппин

From Vikipediya
Филиппин Республикаси
Репúбликá нг̃ Пилипинас
ШиорМака-Диёс, Макатао, Макакаликасан ат Макабанса
(Худо, Халқ, Табиат ва Давлат учун)
Мадҳия: Лупанг Ҳиниранг
Лоcатион оф Филиппин
Пойтахт Манила
Расмий тил(лар) Филиппин тиллари
Инглизча
Ҳукумат Президентлик Республика
Родриго Дутерте
Мустақиллик
12-июн 1898
4-июл 1946
Майдон
• Бутун
300,000 км2 (71-ўрин)
• Сув (%)
0.61
Аҳоли
• 2023-йилги рўйхат
115,857,473 (12-ўрин)
• Зичлик 292/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2005-йил рўйхати
• Бутун
АҚШ$451,300 мил. (25-ўрин)
• Жон бошига
АҚШ$5,137
Пул бирлиги Филиппин песоси (ПҲП)
Вақт минтақаси УТC+8
• Ёз (ДСТ)
УТC+8
Қисқартма РП
Телефон префикси 63
Интернет домени .пҳ


Филиппин (Пҳилиппинес), Филиппин Республикаси (тагалча Републикасининг Пилипинас, инг. Републиc Пҳилиппинес) — Жануби-Шарқий Осиёдаги давлат, Тинч океандаги Филиппин архипелагида жойлашган. Майдони 300 минг км². Аҳолиси 84,526 млн. киши (2002). Пойтахти —Манила шаҳри Маъмурий жиқатдан 74 вилоят (провинcе)ра бўлинади.

Давлат тузуми[edit | edit source]

Ф. — республика. Амалдаги конституцияси 1987-йил маъқулланган. Давлат бошлиғи — президент (2001-йилдан Глория Макапагал Арроё хоним), у тўғри умумий овоз бериш йўли билан 6 йил муддатга сайланади, 2муддатга қайта сайланиши мумкин эмас. Президент ҳукумат бошлиғи ҳам ҳисобланади. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни Ф. Конгресси (2 палатали парламент — сенат ва вакиллар палатаси), ижрочи хркимиятни президент ва ҳукумат амалга оширади.

Табиати[edit | edit source]

Ф. архипелаги 7107 оролдан иборат, шундан 800 тасида одам яшайди. Йириклари: Лусон, Минданао, Самар, Негрос, Палаван, Миндоро, Себу, Лейте. Мамлакат ер юзасининг аксарияти тоғли (энг баланд жойи — 2954 м, Минданао оролдаги Апо вулкани). Ҳаракатдаги ва сўнган вулкан кўп. Тезтез зилзила бўлиб туради. Ҳудуднинг 1/4 қисми пасттекислик. Тоғлар оралиғида сойликлар ва денгиз соҳилларида энсиз текисликлар жойлашган. Фойдали қазилмалардан темир рудаси, хромит, марганец, никел, мис, шунингдек, симоб, олтин, кумуш, турли қурилиш материаллари бор. Иклими тропик ва субекваториал муссонли. Ўртача ойлик температура 24—28°, тоғларда 19°гача. Йиллик ўртача ёғин миқдори 1000–4000 мм. Тайфунлар бўлиб туради. РиоГрандедеМинданао, Агусан, Кагаян ва бошқа дарёлари серсув ва сероетона. Кўл кам, энг каттаси Лусон оролдаги Бай кўли.

Тупроғи, асосан, латерит типли қизил ва сариқ, тоғларда тоғкаштан, даре водийларида аллювиал тупроқ. 10 минг тур ўсимликнинг 40% эндемик. Ҳудудининг 46% тропик урмондан иборат. Қимматбаҳо ёғоч олинадиган доим яшил дарахт тури кўп. Денгиз соҳилларида мангро урмонлари мавжуд. 1200 м дан баланд жойлар бутазор ва ўглоқ билан банд. Ҳайвон тури куп эмас. Иирик сут эмизувчилар йўқ. Буғунинг бир неча тури, ёввойи тунғиз, мангуст учрайди. Қушларнинг 750 дан ортиқ тури яшайди. Судралиб юрувчи ҳайвон куп. МаёнВолкано, Канлаон, Маунт Апо ва бошқа миллий боғлари ва қуриқхоналари бор.

Аҳолиси[edit | edit source]

Ф.да ўзаро яқин тил ва шеваларда сўзлашувчи 90 дан зиёд элат ва қабилалар яшайди. Уларнинг йириклари: бисайя, тагал, илок, би. кол, пампанган, пангасинан ва бошқа Бундан ташқари, хитой, осиёлик, европалик ва америкаликлар ҳам бор. Шаҳар аҳолиси 56%. Расмий тиллар — тагал ва инглиз тиллари. Диндорлари христиан, ислом динларига эътиқод қиладилар. Йирик шаҳарлари: Манила, КесонСити, Себу, Давао.

Тарихи[edit | edit source]

Ф. худудида милоддан аввалги 2минг йилликда Осиё қитъасидан, милоддан аввалги 1минг йилликда Ҳиндихитойдан борган, кейинроқ Индонезиядан келган жанубий монголоидлар маҳаллий негравстралоидларни сиқиб чиқарганлар, қисман улар билан қоришиб кетганлар. 14—15-асрларда Индонезия орқали Лусон, Себу оролларида, Суду архипелагида ислом дини тарқалди. Бу ерларда майда тарқоқ ҳокимликлар, Сулу архипелагида эса Холо султонлиги вужудга келди. 1521-йил Магеллан бошчилигидаги Испания экспедицияси Филиппин оролларига етиб келди. Бу экспедицияни Мактано ҳокими Лапулапу тормор этгач (Ф.да уни мустақиллик учун курашнинг биринчи қаҳрамони сифатида эъзозлайдилар), Испания 1564-йил Легаспи бошчилигида яна экспедиция юборди. Унинг отряди Ф.нинг марказий ва шимолий қисмидаги асосий оролларнинг соҳилларини босиб олди, аҳолининг кўпчилигини (жанубдаги мусулмонлардан ташқари) христиан динига киритди. 1756—63 йиллардаги 7 йиллик уруш даврида инглиз қўшинлари Манила шаҳри ва бир қанча жойларни бир йилгача эгаллаб турдилар. 19-асрнинг 2ярмида хорижий сармоя ёрдамида савдосаноат ишлари ривожлана бошлади, зиёлилар вояга етди. Ислоҳот тарафдорлари (Х. Рисал, М. дел Пилар ва бошқалар) дастлабки ватанпарварлик ташкилотларини туздилар. 1892-йил А. Бонифасио ва бошқа раҳбарлигида Катипунан деб аталувчи яширин ватанпарварлик ташкилоти вужудга келди, тез орада кескин чоратадбирлар кўриш тарафдори бўлган зиёлилар бу ташкилотга қўшилди. Катипунан чақириғи билан миллий озодлик инқилоби (1896—98) бошланди. Инқилобчилар 1897-йил 22-мартда мустақил республикани эълон қилдилар. АҚСҲ 1898-йил апрелда Испания мустамлакаларини эгаллаш учун уруш бошлади. 1898-йил 12-июнда Ф. 2марта мустақил деб эълон қилинди. 1899 — 1901-йиллардаги Америка — Филиппин уруши натижасида АҚСҲ Ф.ни босиб олди. 1934-йил Ф. мухториятга эга бўлди. Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ф. ҳудудини Япония оккупация қилди. 1946-йил 4-июлда Ф. мустақил республика деб эълон қилинди. Ф. 1945-йилдан БМТ аъзоси. Ўзбекистон Республикаси суверенитетини 1992-йил 22-январда тан олган ва ўша йил 13-апрелда дипломатия муносабатлари ўрнатган. Миллий байрами — 12-июн — Мустақиллик куни (1898).

Сиёсий партиялари, касаба уюшмалари[edit | edit source]

Либерал партия, 1946-йил тузилган; Миллатчилар партияси, 1907-йил асос солинган, 1972-йил тақиқланган, 1978-йил яна фаолият бошлаган; Ф. коммунистик партияси, 1930-йил ташкил этилган; "Ф. ватанпарвар оммасининг демократия учун кураши" партияси, 1997-йил тузилган; ЛакасХристиан демократлар миллий иттифоқи — партия блоки, 1992-йил ташкил этилган. Ф. касаба уюшмалари конгресси, 1975-йил асос солинган, 39 тармоқ касаба уюшмасини бирлаштиради.

Хўжалиги[edit | edit source]

Ф. — аграриндустриал мамлакат. Ялпи ички маҳсулотда қишлоқ хўжалигининг улуши 22%, саноатники 32%, хизмат кўрсатиш соҳасиники 48%.

Қишлоқ хўжалигида кичиккичик деҳқон хўжаликлари кўпчиликни ташкил қилади. Йирик плантация хўжаликлари ҳам бор. Қишлоқ хўжалигига ярокли ерлар 9 млн. гектар (мамлакат ҳудудининг 30%), шундан 1 млн. гектар ер суғорилади. Деҳқончилик устун. Экспорт учун шакаркамиш, абака, гевея, кокос палмаси, ер ёнғоқ, кофе, какао, тамаки, тропик ва ситрус мевалар етиштирилади. Асосий озиқ-овқат экинлари — шоли, маккажўхори, батат, маниок, сабзавот. Чорвачилиги ривожланган: қорамол ва буйвол, чўчқа, эчки, парранда боқилади, балиқ овланади. Ўрмонларда қимматбаҳо экспортбоп пушти ва кизил дарахт ёғочлари тайёрланади.

Саноатида кончилик ривожланган: никел, рух, мис, темир, марганец, хром рудалари, шунингдек, тошкўмир, нефт, симоб, олтин, кумуш қазиб олинади. Филиппин саноати қанд, шоли оклаш, тамаки, ёғмой, мева консервалаш, копра, арқон ва бошқа корхоналардан иборат. Ёғочсозлик, мебел ва кўн-поябзал саноати ҳам ривожланган. Саноатнинг кимё, радиоэлектроника тармоклари юксак суръатда тараққий этмокда. Металлургия, металлсозлик, машинасозлик (жумладан, автомобил йиғиш), телевизор, радиоприёмник, электр асбоблар, минерал ўғит, резинатехника буюмлари ишлаб чиқарадиган, нефтни қайта ишлайдиган, нефт кимёси, тўқимачилик, тикувчилик, "ойна, семент заводлари бор. Ҳунармандчилик кдс. тармоқ ҳисобланади. Йилига ўртача 26,4 млрд. кВцоат электр энергия ҳосил қилинади. Асосий саноат марказлари: Манила, Себу, Давао. Юклар, асосан, денгиз транспортида ташилади. Темир йўли узунлиги 0,9 минг км, автомобил йўллари узунлиги 161 минг км. Асосий денгиз портлари: Манила, Себу, Батангас, Давао. Манилада халкаро аэропорт бор. Ф. четга кандшакар, копра, кокос мойи, металл рудалари, ёғоч, машина ва ускуналар, кимёвий моддалар чиқаради, четдан нефт ва нефт маҳсулотлари, машина ва ускуна, транспорт воситалари олади. Япония, АҚСҲ, Австралия, Индонезия, Сингапур, Корея Республикаси, Саудия Арабистони билан савдо қилади. Пул бирлиги — Филиппин песоси.

Тиббий хизмати, маорифи, илмий ва маданиймаърифий муассасалари. Врачлар университет ва тиббиёт институтларида тайёрланади. Ф.да ўрта мактабларнинг ярмидан кўпроғи ва бошланғич мактабларнинг бир қисми хусусий. Давлатга карашли ва хусусий мактабларда пул тўлаб ўқилади. Бошланғич мактабда ўқиш мажбурий ва бепул бўлиб, унга болалар 7 ёшдан қабул қилинади ва 6 йил ўқитилади. Ўрта мактабларда ўкиш муддати 4 йил Дарслар инглиз ва маҳаллий тагал тилларида олиб борилади. Ҳунар таълими бошланғич мактаб негизидаги қишлоқ хўжалиги, саноат, савдо мактабларида амалга оширилади. Бошлангич мактабларнинг ўқитувчилари пед. коллежларида тайёрланади. Уларнинг энг каттаси Маниладаги Ф. нормал (пед.) коллежидир. Олий ўқув юртларининг купи хусусий. Йирик олий ўқув юртлари: Маниладаги Католик СантоТомас университети (1611), Манила университети, Узок, Шарқ университети (1928), Шарқ университети (1946), КесонСити шаҳридаги Филиппин университети (1908). Етакчи илмий муассасалар университетлар хузурида ташкил этилган. Давлат илмий муассасалари — Ядро тадқиқотлари маркази (1958), Ф.тараққиёт академияси (1973), Кокос палмаси илмий тадқиқот института, Ф. фанлар академияси (1976) ва бошқа Халкаро шоли илмий тадқиқот института бор. Унтлар хузурида йирик кутубхоналар, Манилада Миллий кутубхона ишлайди. Манилада СантоТомас музейи (1682), Ф. Миллий музейи (1901) ва Метрополитен санъат музейи мавжуд.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви. Ф.да бир қанча газ. ва журнал нашр этилади. Йириклари: "Балита" ("Янгиликлар", тагал тилида чикадиган кундалик газета, 1972-йилдан), "Манила буллетин" ("Манила бюллетени", инглиз тилида чиқадиган кундалик газета, 1972-йилдан), "Манила ивнинг пост" ("Манила оқшом почтаси", инглиз тилида чикадиган кундалик кечки газета, 1975-йилдан), "Манила таймс" ("Манила вақти", инглиз тилида чиқадиган кундалик газета, 1945-йилдан), "Пиплз джорнел" ("Халқ газетаси", тагал ва инглиз тилларида чикадиган газета, 1979-йилдан), "Темпо" ("Суръат", тагал ва инглиз тилларида чикадиган кундалик газета, 1983-йилдан), "Юнайтед дейли нюс" ("Кун янгиликлари", инглиз ва хитой тилларида чиқадиган кундалик газета, 1973-йилдан), "Сулонг" ("Олға", ойлик бюллетен). Ф. янгиликлар агентлиги — давлат ахборот маҳкамаси бўлиб, 1973-йилдан фаолият кўрсатади. Радиоэшиттириш 1952-йилдан, телекўрсатув 1953-йилдан бошланган. Мамлакатдаги барча радио ва телестялар фаолияти "Нешнл телекоммюникейшне коммишн" ҳукумат маҳкамаси томонидан назорат қилинади.

Адабиёти[edit | edit source]

Ф. халклари ва элатлари адабиёти тагал ва бошқа маҳаллий тилларда, шунингдек, испан ва инглиз тилларида ривожланиб келмоқда. Ф. халқ оғзаки ижодиёти ва, айниқса, қахрамонлик достонларида малайя ва индонезява адабий анъаналарининг таъсири сезилади. 16—19-асрлардаги Испания ҳукмронлиги даврида испан тилида динийнасиҳат руҳидаги адабиёт вужудга келди. Замонавий тагал адабиётининг асосчиси Ф. Балтасар (тахаллуси Балагтас)нинг "Флоранте ва Лаура" достони (1838) машҳур. 1856-йил М. де Кастронинг тагал тилида босилиб чиққан биринчи романи "Урбан ва Фелиса" (1863)дан кейин 20-асрнинг 1ярмида В. ЭрнандесПеня, Л.К. Сантос романлари, Х. Корасан де Хесус, А.В. Эрнандес шеърлари, А. В. Эрнандес, Д. Росарио, Ф. Галауран ҳикоялари пайдо бўлди. Иккинчи жаҳон урушидан кейин шеърият ва ҳикоя навислик янада ривож топди. А.В. Эрнандеснинг "Шайтон йиғи", "Ваҳший қушлар", Ф. Галаураннинг "Бир қисим гуруч", Н. Каравананинг "Кизил уйдаги фаришта" романлари ижтимоий ва маиший мавзуларга багашланди.

Испан тилидаги адабиёт ривожида Х. Рисал романлари ("Менга тегишма", "Флибустерлар") катта аҳамиятга эга бўлди. 20-асрнинг 1ярмида С. Апостол, Ф. Герреро, К.М.Ректо ва бошқаларларнинг ватанпарварлик шеърияти машҳур бўлди. Худди шу даврда Х.Г. Виля, М.Э. Аргиля, Н.В.М. Гонсалес, К. Булосан кабилар инглиз тилида новелла ва шеърлар яратишди. 2жахрн урушидан кейинги даврда Э. Окампо, Н. Хоакин, Э. Л. Темпо ва бошқа адиблар етишиб чикди.

Меъморлиги ва тасвирий санъати[edit | edit source]

Маҳаллий аҳолининг анъанавий уйлари қозиқлар устига чайласимон қилиб қурилади, усти палма барги билан ёпилади. Мустамлака даврида шаҳарлар, истеҳкомлар, черков ва саройлар барокко ҳамда классицизм услубида қурила бошлади (Лусон оролдаги СанНиколас черкови, 17-аср; Маниладаги СантоТомас университети, 1608—15 йил). 19-аср 2ярми ва 20-аср 1ярмида Манила шаҳрида Европа ва Америка меъморлиги услубида бинолар барпо этилди. Ф. меъморларидан П. Антонио, С. Консо, Л. В. Локсин, А. Накпил ўз ижодида испан меъморлиги услубидаги бино ва иншоотларни миллим рухда безашга аҳамият бера бошладилар (Панай орол Илоило шаҳридаги Миагао ибодатхонаси; Маниладаги Ф. маданият маркази, 1969, меъмор Л.В. Локсин).

Ф. ҳудудида милоддан аввалги 2—1минг йилликка оид санъат ёдгорликлари сақланиб қолган. Қадимдан ёғоч ва бамбук ўймакорлиги, тўқимачилик, металлсозлик, каштачилик, заргарлик каби касблар машҳур бўлган. Маниладаги СанАгустин черковининг ўймакор ёғоч эшиклари (1606) ва СанИгнасио черковининг ибодат қилинадиган қисмидаги ўйма нақшлар Ф. санъатининг илк намуналаридир. 19-асрнинг 2ярми ва 20-асрнинг 1ярмида дастгоҳ рангтасвири (Х. де Луна, Ф. Идалго, Ф. Аморсоло), ҳайкалтарошлик (Г. Толентино) пайдо бўдди. Ф. Рохас портрет ва манзара, Х. Рисал рангтасвир ва ҳайкалтарошлик соҳасида унутилмас асарлар яратишди. Ф. Аморсоло асос солган "Анъанавии мактаб" 20-аср ўрталарига келиб Ф. рассомлари академиясига айланди. 50—60к.ларда К.В. Франсиско ижоди камол топди. У афсона ва ривоятларга, озодлик ҳаракати қахрамонларига, шунингдек, деҳқонлар, балиқчилар, кончилар ҳаётига бағишланган кўпгина деворий раем ва манзаралар яратди. А. МагсайсайХо исмли аёл рассом қишлоқ хотинқизларининг лобар сиймосини тасвирловчи гўзал асарлари билан эътибор қозонди. В. Манансала, Р. Табуэна, М. Маланг Сантос, У. Ёнсон, Э. Окампо, А. Р. Лус, Ф. Собел каби рассомлар, Х. Алкаптара ва А.М. Имао, Н. Абуэ каби ҳайкалтарошлар миллий реалистик анъаналарни давом эттирдилар.

Мусиқаси[edit | edit source]

Маросим (ҳарбий, тўй), меҳнат ва бошқа халқ қўшиқ ҳамда рақслари азалдан давом этиб келади. Тоғлик ва мусулмон халқларнинг қад. мусиқаси деярли ўзгаришсиз сақланган. 16— 18-асрларда христиан динига кирган ва испанлар таъсирида бўлган халқларда эса бироз маҳаллийлашган испанча рақслар (хота, хабанера) тарқала бошлаган. Чолгу асбоблари: бамбук ва ёгоч флейталар, гонглар, гитарасимон кудяпи, гитгит (скрипка тури) ва бошқаларлар. Рондаля деб аталувчи торли миллий оркестр шуҳрат қозонган. Профессионал мусиқа 19-асрдан ривож топди. 1916-йил Ф. университети ҳузурида консерватория очилди, кейинроқ Манила ва КесонСити шаҳарларида мусиқа муассасалари ва жамоалари ташкил топди. Композиторлар орасида Х. Силос, Х. Эстеля, А. Молина, Ф. Буэнкамина, Ф. де Леон, Ж. А. Дадап ва бошқа мапгҳур. Манилада Миллий филармония жамияти, "Баянихан" (1956), "Филиппинескас" (1958), "Барангай" ашуларақс ансамбллари, Ф. университетининг "Мадригал" камер хори, Манила симфоник оркестри, Ф. Маданият марказининг оркестри, Консерт оркестри ишлайди. Миллий мусика кенгаши, композиторлар жамияти мавжуд.

Театри[edit | edit source]

Қадимдан давом этиб келаётган ва ашула, рақслар билан ўтадиган таомил, расмрусумлар ва уларда гавдалантириладиган меҳнат жараёнлари, тўй удумлари театр санъати учун манба бўлган. Ф. профессионал театри хитой, ҳинд, индонез, кейинроқ испан ва америка маданияти таъсирида шаклланди. 19-аср ўрталарида Манилада ҳаваскорлик театрлари: Эскосур труппаси (1848) ва Лопес Арис труппаси (1852) вужудга келиб, уларда испан тилидаги севги песалари (сарсуэлалар) саҳналаштирилди. 1914-йил Манилада инглиз тилидаги "Литл тиэтр" ташкил топди. Унинг актёрлари ҳам, томошабинлари ҳам асосан, Манила университетининг талаба ва муаллимлари эди. Ф. мустақилликка эришгач, тагал тилидаги драматургия ва театр ривожлана бошлади. "Барангай театр гилдияси" (1939), Ф. актёрлар лаборатория (1959), Мералко театри, Раж Солиман театри ва бошқа ярим профессионал жамоалари миллий санъат (мороморо, сарсуэла ва бошқалар) анъаналарини жаҳон театрининг энг яхши намуналари ютуқлари билан бирга қўшишга интилади. 1972-йил Манилада кўчма болалар театри ташкил этилди.

Киноси[edit | edit source]

1919-йил режиссор ва актёр Х. Непомусено миллий кино фирма ташкил этганидан сўнг кинофилмлар доимий ишлаб чиқарила бошлади. Тагал тилида "Қишлоқи қиз" номли дастлабки бадиий филм яратилди. "Уч мақтанчоқ" (1926) овозсиз филмлар орасида энг яхшиси булди. 1932-йил дастлабки овозли филмлар ("Қаллоб", режиссор Ж. П. Муссер; "Олтин ханжар", режиссор Х. Непомусено) чикарилди. 30-йиллардаги энг йирик кино бирлашмалари — "Сампагита" ва "ЛВН" чиқарган филмларда миллий тарих ва мифология сюжетларидан фойдаланилди. шунингдек, "Йиртилган байроқ", "Зулмат ва нур" комедиялари ҳам яратилди. 1946-йил ташкил этилган "Премер продакшн" студияси кўнгилочар рухдаги филмлар билан бир қаторда тоғли қабилалар ҳаётини тасвирловчи филмларни ҳам суратга олди. 50—60-йилларда "Харана", "Дунёнинг охиригача" (иккаласининг режиссор Ж. де Леон), "Париж романеи", "Бадаё" (иккаласининг режиссор Л.В. Авеляна) экранга чиқарилди. 20-аср охирларида яратилган "Қақроқ ерни суғор" (режиссор О. Буэнавентура), "Наркотик чайқовчиларини ўлдиринглар" (режиссор Ж. Эстрада) филмлари долзарб замонавий мавзуларга бағишланган. 1960-йилларнинг ўрталаридан Манила кинофестивали утказиб келинади.