Jump to content

Фармация

From Vikipediya

Фармация (юнонча: пҳармакеиа – дори; дори ишлатиш) – дори воситалари ва тиббий буюмлар яратиш бўйича изланишлар, тадқиқотлар, шунингдек, уларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сифатини назорат қилиш, стандартлаш усуллари, давлат рўйхатидан ўтказиш, сақлаш, улар ҳақида ахборот бериш, дорихона ва даволаш муассасаларига етказиб бериш ва сотиш каби вазифаларни ўз ичига оладиган илмий-амалий фаолиятлар мажмуи. ХВИИИ асрга келиб фармация фан сифатида шаклланди. Фармация фармакология билан бирга доривор моддалар ҳақидаги фанни ташкил этади. Фармацияга фармацевтик кимё, дори турлари ва доривор препаратлар технологияси, фармакогнозия, фармацияни ташкил этиш ва унинг иқтисодий, суд кимёси каби ихтисослик фанлари киради. Дорилар таъсири, дори турлари, уларни қабул қилиш усуллари, тайёрлаш технологияси ва бошқа омиллар таъсирини фармациянинг биоформация йўналиши ўрганади.