Jump to content

Фарид Усмон

From Vikipediya
Фарид Усмон
Таваллуди 1-август 1946-йил[1]
Фуқаролиги СССР байроғи СССРЎзбекистон байроғи Ўзбекистон
Мукофотлари

Фарид Усмон (1946-йил 1-август, Андижон, Андижон вилояти, Ўзбекистон ССР, СССР) – таниқли совет ўзбек ёзувчиси, шоири ва драматурги[2]. Кўплаб китоблар ва шеърий тўпламлар муаллифи. Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси. „Дўстлик ордени“ соҳиби[3]. Ҳозирда „Келажак“ газетасида муҳаррир[4].

Таълими

[edit | edit source]

Андижон давлат педагогика институтининг (ҳозирда Андижон давлат университети) филология факултетини тамомлаган (1964)[2]. Москвадаги Максим Горкий номидаги Дунё адабиёти институтида ташкил этилган курсларда тингловчи бўлиб қатнашган[4] (1987–1989).

Асарлари

[edit | edit source]

„Умид гулзори“ (1976), „Навосиз наво“ (1978), „Ул қаро кўз бўлмаса …“ (1979), „Сочларингда тун уйқуси“ (1890), „Қадр кечаси“, „Жон қуши“ (1997), „Мен кичикмас каттаман“, „Бир жуфт бинафша“, „„Оқ олтин“га кўк чироқ“ шеърий тўпламлари ва „Руҳ булбули“ (2009), „Ҳусн довони“ (2006), „Янги ой“ (2011), „Мени сев“ (2011) китоблари муаллифи[2].

Драмалари

[edit | edit source]

Ўзбекисон театрлари саҳналарида унинг „Шаҳзод“, „Ҳовлидаги ҳангома“ ва бошқа драматик асарлари саҳналаштирилган[2]. „Ўшал дамлар“ қўшиғи Фарид Усмон шеърига куй басталаб ижро этилган.

Манбалар

[edit | edit source]
  1. 1,0 1,1 „Рубрика: Фарид Усмон (1946)“ (ру). зиёуз.уз. Қаралди: 2024-йил 20-феврал.
  2. 2,0 2,1 2,2 2,3 „Клуб выпускников“ (ру). аду.уз. Қаралди: 2024-йил 20-феврал.
  3. Убайдуллаев, Ф. „Икки буюк даҳога таъзим“. уза.уз (2021-йил 8-феврал). Қаралди: 2024-йил 20-феврал.
  4. 4,0 4,1 „Фарид Усмон“ (ру). ферлибрарй.уз (2021-йил 8-феврал). Қаралди: 2024-йил 20-феврал.