Jump to content

Эрон устонлари

From Vikipediya

Устон ёки остон (форсча: استان‎‎ / остāн; кўпликда - استان‌ها / остāнҳā) — Эрон Ислом Республикасининг маъмурий-ҳудудий бўлиниши системасидаги энг юқори даражали субект. Устоннинг маъмурий маркази мавжуд. Ҳар бир устон шаҳристонларга (форсча: شهرستان‎ / шаҳрестāн — шаҳарлар тўплами ёки вилоят деб таржима қилса бўлади) бўлиган. Шаҳристонлар ўз навбатида бахшхларга (форсча: بخش / бахš — туман деб таржима қилса бўлади) бўлинган.

Ҳозирги пайтда Эронда 31 та устон мавжуд. Ушбу устонлар умумий 402 та шаҳристонга бўлинган. Барча шаҳристонлар умумий 999 та бахшга бўлинган. Устон бошқарувчиси — устондор (форсча: استاندار / остандāр — устонбоши, ҳоким ёки губернатор деб таржима қилса бўлади) деб аталади.

Эрон устонлари

[edit | edit source]
Устон Маркази Шаҳристонлари сони Майдони (км²) Аҳолиси сони
Алборз Караж 4 5 833 2 412 513
Ардабил Ардабил 9 17 800 1 248 488
Бушаҳр Бушаҳр 9 22 743 1 032 950
Форс Шероз 23 122 608 4 596 658
Гилон Решт 16 14 042 2 480 874
Гулистон Гўргон 11 20 195 1 777 014
Ҳамадон Ҳамадон 8 19 368 1 758 268
Ҳурмузгон Бандар-Аббос 11 70 669 1 578 183
Илом Илом 7 20 133 557 560
Исфаҳон Исфаҳон 21 107 029 4 879 312
Жанубий Хуросон Биржанд 8 69 555 662 534

Манбалар

[edit | edit source]