Jump to content

Дуо

From Vikipediya

Дуо — худога илтижо қилиб, ўзи ёки бошқалар учун узоқ умр, бахт, нажот тилаш ва ёмонликни қайтаришни сўраш. Бунда Д. қилувчи маълум бир хаттиҳаракатни адо этади (мас, мусулмонларда икки қўлини юзига тортиб фотиҳа қилади). Д. барча динларнинг асосий элементларидан бири ҳисобланади. У ибтидоий даврда сўзнинг сеҳрли кучига ишониш, унинг ёрдамида илоҳий кучлардан фойдаланиш мумкин деган ишонч асосида шаклланган. Д.ни қайси тилда қилишнинг аҳамияти йўқ. Лекин ислом дини ақидаси бўйича, агар талаффузини ўрнига қўя олса ва мазмунидан огоҳ бўлса, дуони араб тилида қилиш афзалдир. Д.нинг икки тури бўлади. Биринчиси, "маъсура", яъни матни Қуръон, ҳадис ёки бошқа диний манбаларда аниқбелгилаб қўйилган Д.лар. Уларни бузмай, қўшмай, қандай кўрсатилган бўлса ўша тарзда ўқийдилар. Иккинчиси, "муҳтараа", яъни Д. матнини ўзи тўқиб, эркин ҳолатда илтижо қилиш. Бут, санам ва сохта маъбудаларга ёлвориб илтижо қилиш ҳам Д. турига киради. Ислом ақидаси бўйича, фарзанд ато этиш, шифо бериш, балоқазодан асраш, инсофтавфиқ каби ҳожатлар фақат Аллоҳнинг ўзидан сўралади. Ундан бошқадан сўрашлик ширк ва куфр саналади.

Адабиёт

[edit | edit source]
  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил