Jump to content

Денгиз юлдузлари

From Vikipediya
Денгиз юлдузлари
Биологик классификация
Олам: Ҳайвонлар

Денгиз юлдузлари (Астероидеа) – денгизда яшайдиган умуртқасиз ҳайвонлар, ҳозирги нинатерилилар типининг синфи. Танасининг ўртасидан чиққан „қўллар“, яъни нурлар юлдузни эслатади. Денгиз юлдузларида 5, баъзан 8, 10, 13, 25, 40 та нур бўлади. Денгиз юлдузларининг диаметри 5–50 см. Улар сув тубида амбулакрал оёқлари ёрдамида ҳаракатланади. Оғиз ва анал тешиги деярли тананинг турли қисмида жойлашади. Тухумидан эркин сузиб юрувчи личинка чиқади. Тирик туғадиган турлари ҳам бор. Сув ости умуртқасиз ҳайвонлари ва органик моддалар билан озиқланади. 1500 тури маълум. Шимол ва Узоқ Шарқ денгизларида кенг тарқалган.

Адабиёт

[edit | edit source]
  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил