Jump to content

Черника

From Vikipediya
Черника
Биологик классификация
Олам: Ўсимлик

Черника (Ваccиниум) — эрикадошларга мансуб бута ёки ярим буталар туркуми. 200 дан ортиқ тури бор. Евросиё ва Шим. Американинг ўрта ва совуқ иклим шароитларида, Кавказ, Ғарбий ва Шарқий Сибир ҳамда Узоқ Шарқса тарқалган. Оддий Ч. (В. мйртиллус) тури АҚСҲ ва Ғарбий Европа мамлакатларида экилади. Бўйи 15—40 см. Илдизи узун, тарқоқ. Гуллари очяшил, гулбандларида яккаякка жойлашган. Май—июнда гуллайди. Четдан чангланади. Меваси июл-августда етилади, таркибида 12% ошловчи модда, 44 мг% С витамини, қанд, лимон ва олма кислотаси, бўёқ моддалари, сийдик ва қонда қанд миқдорини камайтирувчи неомиртиллин гликозиди бор. Янги мевасидан кисел, вино, ликёр ва бошқа тайёрланади. Тиббиётда Ч.нинг қуритилган меваларидан ич кетишини қолдирувчи восита сифатида фойдаланилади. Оқ қарағай, қарағай, эман, қайин, каштан ўрмонзорларида, тундра, ўрмон тундра, тогларда усади. Табиий ҳолда илдизпоясидан кўпаяди.