Буаке
Appearance
Буаке, Бваке — Кот д’Ивуарнинг марказий қисмидаги шаҳар. Буаке департаменти маъмурий маркази. Аҳолиси 333 минг киши (1990). Транспорт йўллари тугуни. Халқаро аэропорт бор. Буаке маҳсулотлари (пахта, кофе, какао, банан, ананас, шоли ва бошқалар) етиштириладиган раён маркази. Тўқимачилик, кўн поябзал, озиқ-овқат саноати, пахта тозалаш ва шоли оқлаш корхоналари бор. Қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади.
Адабиётлар
[edit | edit source]- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |