Бош Саҳифа
Ўзбекча Википедиядаги мақолалар сони: 299 503
Бухоро қамали — 1220-йил март ойида, яъни мўғуллар томонидан Хоразмшоҳлар давлатинининг босиб олиши даврида содир бўлган ҳарбий босқин. Босқинда Мўғуллар империясининг хони Чингизхон султон Муҳаммад ИИ томонидан бошқарилаётган Хоразмшоҳлар давлати билан туташган чегаранинг турли томонларидан ҳужум уюштирган. Хоразмшоҳ йирик шаҳарларни якка тартибда мудофаа қилишни режалаштирган бўлса, мўғуллар чегара шаҳар — Ўтрорни қамал қилиб, Хоразмшоҳлар давлатига қақшатқич зарбалар беришни мақсад қилганди. Бухоро шаҳри Хоразмшоҳлар давлатининг йирик савдо ва маданий маркази бўлган. Шаҳар Мўғуллар империяси билан чегарадан анча узоқда жойлашганлиги сабабли хоразмшоҳ бу шаҳарни ҳимоя қилиш учун 20 000 дан камроқ аскар ажратган. Сони 30 000 дан 50 000 гача бўлган мўғул қўшинлари катта қўшин учун ўтиб бўлмас тўсиқ деб ҳисобланган Қизилқум чўлини кесиб ўтишга муваффақ бўлганлар. Бухоро мудофаачилари бутунлай саросимага тушган ва муваффақияциз жангдан сўнг ташқи шаҳар уч кун ичида таслим бўлган. Хоразмлик ҳукмдорга содиқ аскарлар қал’а бузиб ташлангунга қадар икки ҳафтадан камроқ вақт давомида мудофаани давом эттирганлар. Мўғул қўшини қўрғондаги барчани ўлдириб, аҳолининг катта қисмини қул қилиб олган. Моҳир ҳунармандлар меҳнат маҳсули мўғуллар томонидан ўзлаштирилган, бошқалар эса ҳарбийликка жалб этилган. Гарчи ўша пайтда Бухоро ёнғинлар оқибатида вайрон бўлган бўлса-да, талафот нисбатан камроқ бўлган. Қисқа вақт ичида шаҳар яна савдо ва маданий марказга айланиб, Пах Монголиcа даврида янада ривожланган. (Давоми...)
Дания операцияси (данча: Invasionen af Danmark i 1940, немисча: Die Besetzung von Dänemark) — Учинчи рейхнинг Дания қироллигига қарши ҳарбий операцияси. У 1940-йил 9-апрелда бошланиб, атиги 6 соат давом этган. Вермахтнинг биринчи зарбаси Дания авиациясига қаратилиши натижасида Дания ҳарбий-ҳаво кучлари жиддий йўқотишларга учраган ва кейинги жанговар ҳаракатларда иштирок этмаган. Тонгги соат 5:15 да Вермахтнинг 170-пиёда дивизияси ва 11-ўқчи бригадаси Дания–Германия чегарасини кесиб ўтиб, ҳужум бошлаган. Шунингдек, айни шу вақтда немис қўшинлари Копенгагенга кирган. Дания ҳарбий-денгиз флоти душманга қаршилик кўрсатмаган. Соат 7:20 да Дания қироли Чристиан Х Дания қуролли кучларига қаршиликни тўхтатишни буюрган. 7:30 да Норвегия операцияси учун стратегик жиҳатдан муҳим бўлган Олборг аэропорти қўлга киритилган. Тахминан эрталабки 10:00 да Дания армиясининг демобилизацияси бошланган. (Давоми...)
Фаластин 1996-йилги Ёзги Олимпиада ўйинларида — фаластинлик спортчилар 1996-йил 19-июлдан 4-августга қадар АҚШнинг Жоржия штатидаги Атланта шаҳрида бўлиб ўтган 1996-йилги Ёзги Олимпиада ўйинларида иштирок этган. Ушбу мусобақаларга Фаластин делегацияси таркибида икки нафар енгил атлетикачилар Мажед Абу Мараҳеэл, Иҳаб Салама ҳамда бир нафар расмий шахс, Фаластин олимпия қўмитаси президенти – Муаммар Биссиссолар ташриф буюрган. Олимпия қўмитаси 1930-йилларда ташкил этилган бўлса-да, фаластинликлар фашистлар таъқибига учрамаслик мақсадида 1936-йилги Олимпиада ўйинларида иштирок этмаган. Фаластин олимпия қўмитаси (ФОҚ) ташкил этилганидан кейин мамлакат вакиллари иштирок этган илк ўйинлар айнан 1996-йилги Атланта Олимпиада ўйинлари бўлган. (Давоми...)
Сўнгги танланган рўйхат
Адабиёт бўйича Нобел мукофоти совриндорлари рўйхати
Битта олдинги танланган рўйхат
- Россиядаги қамоқхонада террористик ҳужум натижасида 12 киши ҳалок бўлди.
- Паэтонгтарн Шинаwатра (тасвирда) Среттҳа Тҳависин ўрнига Таиланд Бош вазири бўлди.
- Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Африка маймунчечак эпидемиясини глобал соғлиқни сақлашдаги фавқулодда ҳолат деб эълон қилди.
- Мадриднинг „Реал“ клуби „Аталанта“ клубини 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, УЭФА Суперкубогини қўлга киритди.
- АҚШ терма жамоаси Париждаги Ёзги Олимпиада ўйинлари медаллар рейтингида биринчи ўринни эгаллади; иккинчи ўринни Хитой терма жамоаси, учинчи ўринни эса Япония терма жамоаси олди.
- Шайх Ҳасина ҳукуматга қарши намойишлар ортидан Бангладеш бош вазири лавозимидан истеъфога чиқди ва Муҳаммад Юнус муваққат ҳукумат раҳбари этиб тайинланди.
- Зилзилаларни башорат қилиш методи ҳалигача йўқ.
- Исландиядаги Эйжафжаллажöкулл музлиги номини дунё аҳолисининг 0.005 фоизи тўғри айта олади.
- Тўйбоп қўшиқнинг матнини машҳур қизиқчи ёзган.
- Алфред Нобел назарий фанларга қизиқмагани учун математика бўйича мукофот таъсис қилмаган (севгилиси математик билан қочиб кетгани учун, деган гап эса афсонадир).
- Равшан Эрматов футбол бўйича жаҳон чемпионатларини энг кўп бошқарган ҳакам сифатида Гуиннесс рекордлар китобига киритилган.
- Автомобил ойналарини қорайтириш — жиноят эмас.
- Компютер сичқонини ишлатиш мумкин бўлган илк компютер Херох Алто (тасвирда) бўлган.
Украина мустақиллиги куни (1991)
- 79 — Везувий вулқони отилди (тасвирда).
- 1572 — Франсияда Варфоломей кечаси.
- 1821 — Қурдоба шартномаси тузилди.
- 1949 — НАТО ташкил топди.
- 1968 — Франсияда термоядро қуроли синови.
- 1995 — Wиндоwс 95 операцион тизими сотувга чиқди.
- МедиаWики Вики дастурлаш
- Мета-Вики Викимедиа лойиҳалари координацияси
- Викигид Саёҳат ҳақида маълумотлар
- Викииқтибос Иқтибослар тўплами
- Викикитоб Бепул китоблар ва қўлланмалар
- Викилуғат Луғат ва тезаурус
- Викиманба Очиқ кутубхона
- Викимаълумотлар Бепул билимлар омбори
- Викиомбор Эркин медиафайллар омбори
- Викитурлар Биологик турлар каталоги
- Викиверситет Очиқ ўқитиш асбоблари
- Викиянгиликлар Очиқ матнли янгиликлар