Jump to content

Билак тендовагинити

From Vikipediya
Τενοντοθηκίτις_Αντίχειρος_Де_Қуэрваин,_ανατομία
Τενοντοθηκίτις_Αντίχειρος_Де_Қуэрваин,_ανατομία

Билак тендовагинити – таянч-ҳаракат аппаратининг кенг учрайдиҳган касб касалликларидан бири ҳисобланади. У одатда, бир тахлитда тез такрорланадиган, бир хил ҳаракат қилиб ишловчи кишиларда кузатилади. Хасталик бир маромда қўл, панжа ҳаракати талаб қиладиган чилангар, токар, сайқалловчи, сут соғувчиларда ривожланади[1]. Тендовагинит ўнг билакнинг эгилувчан сатҳи юзасида, кўпроқ болдирнинг олд юзасида ва мушакларнинг сурункали зарарланиши натижасида ахилл пайлар соҳасида ривожланади[2].

Клиник манзараси

[edit | edit source]

Касалликнинг уч хил белгиси – билак соҳасидаги оғриқ, шиш ва крепитация белгилари фарқ қилинади. Бармоқлар ва билак фаолияти сусаяди[3]. Касалликнинг бошланишида қўл қаттиқ оғрийди, бемор чарчаб, ҳолсизланади. Кейин билакнинг ички тарафида шиш пайдо болади. Баъзан бирорта мушак зўриққанда (масалан, дастак билан ишлаганда) касаллик оғирлашади. Бунда билакда тўсатдан шиш пайдо бўлиб, нохуш аломат – крепитация аниқланади ва қў1 ишламай қолади. Касаллик одатда бир аъзо (аксарият ўнг қўл)да ривожланади ва 10- 15 кунга чўзилади. Касаллик қайталаниш (рецидив)га мойил бўлиб, сурункали турига, яъни фибропластик тендомиозитга ўтади ва меҳнат қобилиятининг турғун пасайишига олиб келади.

Даволаш усули

[edit | edit source]

Асосий даво қўлни эҳтиёт қилиш, яъни уни маълум вақтга қадар ҳаракатлантирмай қўйиш (иммобилизация)дир. Шу мақсадда 10-12 қават қилинган гипсли бинт билан гипсли лангет қўйиш тавсия этилади. Боғлам билак ва бармоқларнинг тирсак юзасига қўйилади. Бу касалликни даволашда М. А. Элкин[4] ишлаб чиққан қуйидаги босқичма-босқичли схема қўлланади:

  1. Касаллик аниқланган заҳоти билакка 0,5 фоиз 8 – 10 мл новакаин эритмасидан юборилиб (новокаинли блокада), гипсли боғлам қўйилади.
  2. 2 – 3 кун ўтгач оғриқ босилмаса, оғриқ безовта қилаверса ва крепитация йўқолмаса, такрор новокаинли блокада қилинади[5].
  3. 3 – 4 кундан бошлаб иссиқ қўйиш (иситувчи компресс) ва УВCҲ тавсия этилади, бунда вақтинчалик гипсли боғлам олиб ташланади, 4 – 6 марта парафин ёпиштирилади.
  4. 5 – 6 кундан бошлаб қисқа муддатли панжа-билак бўгими ва бармоқлар ҳаракат қилдирилади.
  5. 6 – 7-кунлари гипсли боғлам қўйилади ва бармоқлар кучлироқ ҳаракат қилдирилади.
  6. 7 – 9-кунлари барча касаллик белгилари йўқолган беморларга ишга чиқишга рухсат берилади ва 5 – 1 0 кун енгил вазифаларда ишлаш тавсия этилади.

Врачлик маслаҳат комиссиясининг маълумотномаси бўйича бемор бутунлай тузалиб кетгандагина аввалги вазифасида ишлашга рухсат берилади.

Профилактикаси

[edit | edit source]

Энг аввал ишлаб чиқариш жараёнларини механизациялаштириш лозим. Дам олиш ва ишлаш тартибига қатъий риоя қилиш, иш вақтида оз бўлса-да дам олиб туриш, ишлаб чиқариш гимнастикаси билан шуғулланиш, меҳнатни тўғри ташкил қилиш яхши натижа беради.

Манбалар

[edit | edit source]