Jump to content

Банги

From Vikipediya

Банги ёки БангуиМарказий Африка Республикаси пойтахти, мамлакатнинг энг йирик шаҳри. Убанги дарёсидаги порт. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Аҳолиси 790 минг киши (2014)[1]. Банги франсуз мустамлакачиларининг ҳарбий истеҳкоми (1894) бўлган. Банги дастлаб Убанги-Шари ҳудудининг маъмурий маркази (1958 — 60 йилларда мухтор Марказий Африка Республикасининг пойтахти). Мамлакатнинг асосий савдо ва саноат маркази, тўқимачилик, озиқ-овқат, металлсозлик, тахта тилиш саноати корхоналари мавжуд; автомобил йўллари тугуни. Санъат ва ҳунармандчилик миллий маркази. Шаҳар марказида замонавий бинолар қурилган, чеккаларида эса маҳаллий кулбалар сақланган. Геофизика ст-яси, кинотеатрлар, университет ва музейлар бор. Бангига 1889-йилда асос солинган.

Адабиётлар

[edit | edit source]
  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил



  1. Wҳат ис тҳе Cапитал оф Cентрал Африcан Републиc?, Мап Универсал