Jump to content

Арзамас

From Vikipediya

Арзамас — Россия Федерацияси Нижний Новгород вилоятидаги шаҳар. Темир йўл тугуни. Аҳолиси 112,8 минг киши (1999). Машинасозлик, атом реакторлари ишлаб чиқариш, енгил саноат (кигиз фабрикаси), озиқ-овқат саноа-ти, қурилиш материаллари корхоналари бор. Педагогика институти, Нижний Новго-род политехника институтининг кечки факултети, қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш ва элек-трлаштириш техникуми, кооператив техникуми, тиббиёт ва мусиқа билим юртлари, драма театри, ўлкашунослик музейи бор. А. 1578-йилда вужудга келган.

Адабиётлар

[edit | edit source]
  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил