Jump to content

Ангор тумани

Координаталари: 37°27′0″Н 67°9′0″Э / 37.45000°Н 67.15000°Э / 37.45000; 67.15000
From Vikipediya
Ангор тумани
Ангорский район
туман
Таркибида Сурхондарё вилояти
Маъмурий маркази Ангор (шаҳар)
Расмий тиллар Ўзбек
Вақт минтақаси УТC+5
Харитада
Ангор тумани харитада
37°27′0″Н 67°9′0″Э / 37.45000°Н 67.15000°Э / 37.45000; 67.15000

Ангор тумани 1952-йил 16-апрелда ташкил ташкил этилган эди. 1962-йил декабридан Термиз тумани таркибига қўшиб юборилди. 1979-йили декабрда қайта ташкил этилди. Умумий майдони 387,3 кв.км. Аҳолиси 82,1 минг киши (1996). Туман маркази—Ангор шаҳарчаси Термиз шаҳридан 33 км шимоли—ғарбда жойлашган. Туманда 7 қишлоқ бор (Биринчи май, Дўстлик, Занг, Навоий, Таллимарон, Янгиобод, Қайрон). Ангор со'зини "Г'алладан бо'шаган дала" ма'носини англатади. Тошкент—Термиз автомобил йўли ёқасида, яқин темир йўл бекати (Навшаҳар)—14 км. Ангор туманида 8 жамоа хўжалиги бор. Туман ғалла, пахта ва сабзавот — полиз экинларига ихтисослашган. Боғ ва токзор бор.

Ангор тумани — Сурхондарё вилоятидаги туман. 1952-йил 16-апрелда ташкил этилган. 1962-йил 24-декабрда Термиз туманига бирлаштирилган. 1979-йил 4-декабрда қайта тузидди. Ангор тумани вилоят жанда жойлашган. Термиз, Музработ, Шеробод, Қизириқ ва Жарқўрғон туманлари билан че-гарадош. Майдони 0,39 минг км². Аҳолиси 85 минг киши (1997). Ангор туманида 1 шаҳарча (Ангор) ва 7 қишлоқ фуқаролари йиғини (Истиқлол, Дўстлик, Занг, Навоий, Таллимарон, Янгиобод, Қайран) бор. Маркази — Ангор шаҳарчаси. Ангорда милоддан аввалги 6—4-асрларда аҳоли манзиллари бўлган. Кушан подшоли-ги даврида (1-3-асрлар) деҳқончилик воҳаси таркиб топган. Зартепа қалъаси Ангорнинг маркази бўлган. 6—7-асрларда қалъалар, қўрғонлар вужудга келган. Ўтмишда Ангор Термизга борадиган савдо карвони қўниб ўтадиган қишлоқ ҳисобланган. Табиати. Туман вилоятнинг энг жанубида жойлашган. Шимолида Кизириқ, ғарбда Хотинработ даштларига туташган. Шимолида Ховдоғ, жануби-шарқида Қорақир қирлари бор. Улар орасида Каттақум жойлашган. Иқлими қуруқ субтропик иқлим. Қиши қисқа, илиқ. Январнинг ўртача температураси 2 — 3°. Ёзи иссиқ, давомли. Июлнинг ўртача температураси 31 — 32°. Йилига 120 — 130 мм ёғин тушади. Вегетация даври 300 кун. Туман ҳудудининг ғарбий қисмидан Шеробод дарёсининг қуйи қисми оқиб ўтади. Занг каналидан тармоқланадиган ариқлардан суғорилади. Тупроғи бўз, тақир, қумлоқ тупроқ. Тупроқ шўрланишини камай-тириш учун туман ҳудуди бўйлаб шимоли-шарқдан жануби-ғарб йўналишида зовур қазилган. Шўра, янтоқ, жинғил, қиёқ, қамиш, бурган каби чўл ўсимликлари ўсади. Туман ҳудудининг кўп қисми 484ўзлаштирилганлиги сабабли чўлдаштга хос ёввойи ҳайвонлар деярли учрамайди. Аҳолисининг аксари қисми ўзбеклар; шунингдек тожик, туркман, рус, татар, яҳудий ва бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди. 1 км² га ўртача 218 киши тўғри келади. Аҳолисининг 90%дан ортиғи қишлоқларда яшайди. Хўжалиги. Ангор туманида 8 жамоа хўжалиги, 104 деҳқон-фермер хўжалиги, 36 ҳиссадорлик жамияти, 123 кичик кор-хона, 7 саноат корхонаси бор. Ту-ман ғалла, пахта ва сабзавот-полиз маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаш-ган. Боғдорчилик ва токчилик билан ҳам шуғулланилади. 1999/2000 ўқув йилида 40дан ортиқ умумий таълим мактабида 20559 ўқувчи таълим олди. 20 мингдан зиёд мактабгача тарбия муассасаси, му-аллимлар тайёрлаш, касб-ҳунар лицейи, 2 иқтидорли болалар лицейи мавжуд. 30 кутубхона, маданият уйи, 14 қишлоқ клу-би, Ангор шаҳарчасида А. Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғи, „Орзу“ кинотеатри аҳолига хизмат кўрсатади. Марказий касалхона, 8 қишлоқ амбулато-рияси, 52 фелдшер-акушерлик пункти, 2 поликлиника, марказий стадион, 12 спорт зали, 28 футбол майдончаси ишлаб турибди (2000).[1]

Этималогияси

[edit | edit source]

Маҳаллий аҳоли „Ҳосили йиғиштириб олинган ғалла майдони“ маъносидаги ангор сўзи билан боғлаб, қадимда Термиз ва унинг атрофидаги ўтроқ аҳолининг лалмикор деҳқончилик қиладиган ғаллазори, яйлови бўлган жой, деб изоҳлайди. Туман номига айланган ангор географик термини ҳақида икки хил талқин мавжуд. Биринчиси, одатда буғдой, арпа каби ғалласи ўриб олинган майдон шеваларда ангор, адабий тилда анғиз дейилади. Қадимда ангор сўзи ўлчов бирлигини ҳам англатган. Кўпинча, атрофи уват билан ўралган яхлит экин майдони бир ангор дейилган. Иккинчи талқин топонимист олим Т.Нафасовга тегишли, унинг ёзишича, аҳоли пункти номига форсча ангор сўзи эмас, балки „сув йўли, канал“ маъносидаги анҳор (арабча — „наҳр“ сўзининг кўплиги) сўзи асос бўлиб хизмат қилган. Олимнинг фикрича, ном дастлаб сув обекти — Сурхон ва Шеробод дарёларидан чиқарилган каналнинг номи бўлган. Бу сув йўли Анҳор (арабча „ариқ, канал“) деб аталган. Вақт ўтиши билан анҳор сўзи маҳаллий халқ талаффузида ангор шаклига ўзгарган. Айрим ҳолларда анҳор сўзининг ўзи ҳам мустақил топоним ўрнида ишлатилади. Тарихий манбаларда ҳозирги ангор тумани ҳудудида милоддан аввалги ВИ-ИВ асрларда ҳам аҳоли манзилгоҳлари бўлганлиги қайд қилинган. Археологик маълумотларга кўра, Кушон подшолиги даврида (И-ИИИ асрлар) ушбу ҳудудда деҳқончилик ривожланган ўша даврларда Зартепа қал’аси Ангорнинг маркази бўлган[2].


Ангор шаҳарчаси (аҳолиси 14,3 минг киши) ҳудуди ўрнида Ахоманийлар давридаёқ (милоддан аввалги 6-9-аср) аҳоли манзиллари бўлган. Кушон подшолиги даврида (1-3-аср) бу ерда деҳқончилик воҳаси таркиб топди. Ангорнинг жанубийдаги Зартепа қалъаси унинг маъмурий маркази бўлган. Кушон подшолигидан сўнг мавқей сўнди. 6-7 — асрда бу ерда ҳаёт янгидан жонланди. Катта — кичик қалъалар, қўрғонлар вужудга келди. Булардан йириклари : Болаликтепа, Юмолоқтепа, Газлартепа, Кучуктепа, Жовлиқўрғон, Зангтепа, Зартепа, Куёвқўрғон, Қарламтепа, Қизқўрғон, Ўрдалитепа. Октабр тўнтарилишига қадар Ангор Термизга борадиган савдо карвони қўниб ўтадиган қишлоқ ҳисобланган. Кейинги вақтда янги — янги кўчалар очилди, 1991-йил шаҳарчага (шаҳар типидаги посёлка) айлантирилди. Ангорнинг саноат корхоналари асосан қишлоқ хўжалик маҳсулотларни қайта ишлаш билан боғлиқ. Шаҳарчада маданият ва истироҳат боғи, стадион бор.

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ма’навият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти, Худойберганов Й, Улуқов Н., Миракмалов Т.. ЎЗБЕКИСТОН ЖОЙ НОМЛАРИНИНГ ИЗОҲЛИ ЛУҒАТИ, Донишманд зиёси, Тошкент, 12.09.2022. — 23-24 бет. ИСБН 978-9943-7673-7-9. 




ОЛТИН К