Jump to content

Алоқа

From Vikipediya

Алоқа – турли воситалар ёрдамида ахборотларни узатиш ва қабул қилиш; халқ хўжалигининг почта, телефон, телеграф, радио, телевидение ва бошқа орқали ахборотларни узатиш ва қабул қилишни (почта орқали буюмлар юборишни ҳам) таъминлайдиган тармоғи. Алоқа жамиятнинг ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятида, давлат, қуролли кучлар ва жами транспорт турларини бошқаришда, шунингдек аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини қондиришда муҳим аҳамиятга эга.

Қадимда хабарлар бир манзилдан иккинчисига чопарлар, кабутарлар ёрдамида етказилган, уларни узатишда шартли сигналлар – гулханлар, чироқлар, ҳар хил овоз чиқарувчи асбоблар қўлланган. Кейинчалик хабарлар ёзма ҳолда жўнатиладиган бўлди, натижада почта алоқаси пайдо бўлди. Саноат ва савдо тараққиётининг жадал сур’атлари ахборотларни тез етказишга имконият яратадиган янги Алоқа усулларига катта эҳтиёжни юзага келтирди. ХВИИИ аср охирида оптик алоқа пайдо бўлди, ХИХ асрда ахборотларни сим орқали катта тезликда узатишнинг электр усуллари кашф этилди. 1832-йилда П. Л. Шиллинг электр телеграфи яратди. 1837-йилда Самуэл Морсе электромагнит телеграф аппаратини, 1876-йилда алоқа Алехандер Граҳам Белл телефонни кашф этди. Алоқа тараққиётида навбатдаги энг муҳим босқич – алоқа С. Попов томонидан симсиз алоқа – радиоалоқанинг яратилиши бўлди. Шундан сўнг алоқа воситаларининг техника тараққиёти тез сур’атларда борди, ахборотларни ишончли ва тез узатиши, қуввати ва линиялари сони жиҳатидан катта устунликка эга бўлган янги тизимлар пайдо бўлди ва кенг қўлланила бошлади. ХХ асрнинг 60–70-йилларида алоқа воситаларининг космик (Ернинг сунъий йўлдошлари орқали) тизимлари яратилди. Қўлланиладиган техника воситалари характерига кўра алоқа почта алоқаси ва электр алоқасига бўлинади. Ҳозирги даврда алоқа барча мамлакатларда иқтисодиётнинг энг муҳим тармоқларидан бири ҳисобланади. Аксарият ривожланган мамлакатларда алоқани ривожлантириш ишларига етарли ҳажмда маблағлар сарфланади. ХХ асрнинг 90-йилларида Ўзбекистонда ривожланган алоқа корхоналари аҳолига ҳамда халқ хўжалигига почта, телеграф ҳамда маҳаллий, шаҳарлараро, халқаро телефон алоқа хизмати кўрсатади, шунингдек республикада радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидениени техника воситалари билан таъминлайди. Республиканинг алоқа мажмуаси почта, матбуоттарқатиш, уяли (радиотелефон) алоқа, электр алоқа, космик йўлдошлар орқали алоқа турларини қамрайди. Ўзбекистон Республикасида идоравий ички алоқа тармоқлари (айрим вазирликлар, ташкилотлар ҳамда шахта, завод, хўжаликларнинг бевосита ўзига қарашли алоқа воситалари) ҳам мавжуд. Ўзбекистон мустақилликка эришганидан кейин бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнида миллий телекоммуникасия тармоғини ривожлантириш ва уни мустақил бошқариш муҳим вазифага айланди. 1992-йил 13-январда Ўзбекистон Республикасининг „Алоқа тўғрисида“ қонуни қабул қилинди. Почта алоқаси, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар соҳасида бошқарувни янада такоммиллаштириш мақсадларида 1997-йил 23-июнда республика Алоқа вазирлиги Почта ва телекоммуникациялар Агентлигига айлантирилди. Агентлик таркибида алоқанинг ишлаб чиқариш-хўжалик, технологик масалалари билан шуғулланадиган „Маҳаллий телеком“, „Халқаро телеком“ аксиядорлик компаниялари ҳамда „Ўзбекистон почтаси“ давлат-аксиядорлик компанияси ташкил этилди. Алоқа корхоналари учун муҳандислар 5 ихтисослик бўйича Тошкент электротехника алоқа институти (1955) ва унинг Термиз филиали (1991)да, техниклар Тошкент алоқа коллежи (1991; 1930–1940-йилларда Ўрта Осиё алоқа техникуми: 1940–1991-йилларда Тошкент алоқа политехникуми), Нукус политехникумининг алоқа бўлимида тайёрланади. 1992-йили Ўзбекистон Халқаро электр-алоқа иттифоқига аъзо бўлиб кирди. Бу эса Ўзбекистоннинг телекоммуникация соҳасида халқаро ҳамкорлик қилиши учун кенг йўл очди. Ўзбекистонда алоқа тармоғини жаҳон андозаларига жавоб берадиган даражага кўтариш учун Халқаро электр алоқа иттифоқи мунтазам кўмак бериб келмоқда. 1992-2000-йилларда АҚШ, Япония, Германия, Индонезия, Италия, Малайзия, Буюк Британия, Жанубий Корея, Туркия, Хитой мамлакатларидаги етакчи фирмалар билан Ўзбекистонда электр алоқа тармоқларини ривожлантириш бўйича халқаро ҳамкорлик яхши самара берди.

Яна қаранг

[edit | edit source]

Адабиётлар

[edit | edit source]