Jump to content

Аҳмад Фанокатий

From Vikipediya

Аҳмад ФанокатийХитой хоқони (ХИИИ аср) Хубилайнинг ишонган аёнларидан бири. Қадим Шошнинг Фанокат вилоятида туғилган. 1261 йилда Шанду шаҳрига ҳокимлик қилган.

Фаолияти

[edit | edit source]

Пул муомалалари ва солиқ ишларини тартибга солишда янги қонун-қоидаларни тузиш ҳамда уларни жорий этишда етакчилик қилиб, Хитойнинг иқтисодий ривожланишига катта ҳисса қўшган. Ўз даврида ипакчилик, чигит экиш ва пахта толасидан мато тўқиш ишларининг янги босқичга кўтаришда салмоқли ҳисса қўшган. Аҳмад Фанокатий бу са’й-ҳаракатлари билан Марказий Осиё ва Хитой ўртасида иқтисодий алоқаларнинг мустаҳкамланишига сабабчи бўлган. Шунингдек, Аҳмад Фанокатий аҳолини дори-дармон билан та’минлаш ва бу ишда Туркистон табобати тажрибаларидан ҳамда табибларидан фойдаланишга алоҳида э’тибор берган. Хон Хубилай унинг зукко ва ишбилармонлигига баҳо бериб: “Қобилиятини инобатга олганда, мусулмонлар орасида фақат Ахама (Аҳмад) бош вазирлик лавозимига лойиқдир” деб та’риф берган.

Вафот этган йили

[edit | edit source]

Аҳмад Фанокатий 1282 йилнинг учинчи ойида суиқасд сабаб вафот этган.

Адабиётлар

[edit | edit source]

Хўжаев А. “Буюк Ипак Йўли: муносабатлар ва тақдирлар” “Ўзбекистон миллий энсиклопедияси” давлат илмий нашриёти. Т.: – 2007.