Афина (маъбуда)
Appearance
Афина (Афина Паллада) — юнон афсоналаридаги уруш ва ғалаба, санъат ва ҳунармандчилик, билим ва донолик маъбудаси. Зевснинг қизи. Зевснинг бошидан тўла қуролланган ҳолатда (дубулға ва совут билан) тугилган. Афина шаҳрининг ҳомийси. Рим афсонасидаги Минервага мос келади. Юнон санъатининг нодир ёдгорлиги бўлган Афинадаги Парфенон ибодатхонаси олдига Агинанинг жасур қиз шаклида тасвирланган катта ҳайкали қўйилган. Афина шаҳрига бу маъбуданинг номи қўйилган.
Адабиётлар
[edit | edit source]- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |