Jump to content

Аэродинамика

From Vikipediya
Траэктория

Аэродинамика (аэро… ва динамика) – Гидроаэродинамиканиниг ҳавонинг ҳаракат қонунларини ва жисмлар сиртида вужудга келадиган куч қонуниятларини ҳамда жисмларнинг ҳавога нисбатан ҳаракатини ўрганадиган бўлими. Асосий масалаларидан бири – учиш аппаратларига таъсир этувчи аэродинамик кучларни ҳисоблаш усули билан уларнинг лойиҳасини ишлаб чиқиш. Авиация ривожланганлиги туфайли Аэродинамика мустақил фан сифатида 20-аср бошларида вужудга келди. Самолёт қанотининг кўтариш кучини, самолёт ва унинг деталлари аэродинамик қаршиликларини, ҳаво винтининг тортиш кучини ҳисоблаш усуллари назариясини ишлаб чиқиш ва яратиш талаб қилинади. Қанотнинг кўтариш кучини ҳисоблаш-га имкон берувчи назарияни ХХ аср бошларида Россияда К. Э. Сиолковский, Н. Е. Жуковский ва С. А. Чаплигин, Германияда В. Куттой, Англияда Ф. Ланчестер ишлаб чиқишган. Учиш назариясини ишлаб чиқиш билан бир вақтда аэродинамик лабораториялар қурила бошланди. Вужудга келадиган масалаларни эчиш усулига кўра Аэродинамика назарий ва тажриба Аэродинамикаларига бўлинади. Назарий Аэродинамикада гидроаэродинамиканинг асосий қонунлари тенгламалар шаклида назарий тахлил қилинади. Тажриба Аэродинамикасида ҳаракатнинг айланиш қонунидан кенг фойдаланилади. Шунга мувофиқ в тезлик билан ҳаракатланаётган жисмга таъсир этувчи куч қўзғалмас қилиб маҳкамланган шу жисмга таъсир этувчи ва шу в тезликда ҳаво оқимини ҳайдовчи кучга тенг бўлади.

Авиация ва ракета техникасининг ривожланиши муносабати билан янги фанлар – гипер товуш тезликлари Ахи, сийрак газ Аэродинамикаси ва космик Аэродинамика вужудга келди. Аэродинамика натижаларидан қитъалараро ракеталар, ер сунъий йўлдошлари, космик кемаларни лойиҳалаш ва яратишда, иссиқлик техникаси, кимё саноати ва б.да фойдаланилади.

Саноат Аэродинамикасида ҳаво ҳайдагичлар, шамол двигателлари, оқимли аппаратлар (эжекторлар), шамоллатиш техникаси (хусусан, ҳаво кондисионери)ни ҳисоблаш билан боғлиқ бўлган, шунингдек эрдаги транспортлар (автомобиллар, поэздлар) ҳаракатида вужудга келадиган аэродинамик кучлар билан, бино ва иншоотларга шамолнинг таъсири билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилади[1].

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент 2000йил

Ҳаволалар

[edit | edit source]