Jump to content

1991

From Vikipediya

1991

Минг йилликлар: 2-мингйиллик
Асрлар:
Ўн йилликлар:
Йиллар:

31-август — Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдан ташқари 6-сессиясида Ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги эълон қилиниб, Республиканинг давлат мустақиллиги тўғрисида Олий Кенгашнинг Баёноти қабул қилинди. Тегишли қарор билан Ўзбекистон ССР Ўзбекистон Республикаси деб аталди.

1-сентябр — Мустакиллик куни деб белгиланди. Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида қонун қабул қилинди.

1-сентябр — Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик куни — умумхалқ байрами.

1-сентябр — Тошкентдаги Марказий майдонни Мустақиллик майдони деб аташ ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони эълон қилинди.

1-сентябр — „Совет Ўзбекистони“ газетаси „Ўзбекистон овози“ номи билан чоп этила бошлади.

1-сентябр — „Оила ва жамият“ газетасининг 1-сони нашрдан чиқди.

6-сентябр — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлиги ташкил этилди.

7-сентябр — Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ташкил этилди.

14-сентябр — Тошкентда Ўзбекистон коммунистик партиясининг охирги фавқулодда 23-сезди бўлиб, унда КПСС таркибидан чиқиш ва сифат жиҳатидан янги сиёсий ташкилот — Ўзбекистон Халқ демократик партияси (Ўзбекистон ХДП) ни тузиш ҳақидаги Баёнот қабул қилинди.

26-сентябр — Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати тузилди.

26-сентябр — Тошкентда Жаҳон ўзбеклари (туркистонликлар)нинг халқаро анжумани ўтказилди.

28-сентябр — Тошкентдаги Ўзбекистон Миллий боғида Алишер Навоий ҳайкали ва унинг номи билан аталадиган катта боғнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

30-сентябр — Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдан ташқари 7-сессиясида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллиги асослари тўғрисидаги қонунга конституциявийлик мақомини бериш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилинди. Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари тўғрисида Декларация ратификация этилди.

Сентябр — Тошкент шаҳрида „Ўзбек савдо уйи“ ташкил топди.

24-октябр — Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси тузилди.

Октабр — Португалиянинг Порту шаҳрида ўтказилган пианиночиларнинг халқаро танловида Ўзбекистон Республикаси биринчи марта мустақил давлат сифатида иштирок этди. Ўзбекистонлик ёш мусиқачи Улуғбек Полвонов ушбу кўрик совриндори бўлди.

1-ноябр — Тошкентда Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг 1-таъсис қурултойи бўлиб ўтди (15-ноябрда рўйхатга олинган).

18-ноябр — Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 8-сессиясида „Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида“ги қонун қабул қилинди.

18-ноябр — Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ,,Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида"ги қонун қабул қилинди

29-ноябр — Тошкентда Ўзбекистон халқ артисти Сулаймон Юдаков мемориал музейи очилди.

25-декабр — Ўзбекистон Республикаси Жаҳон интеллектуал мулк ташкилотига аъзо бўлди.

29-декабр — Республиканинг давлат мустақиллиги тўғрисида умумхалқ референдуми ва Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтди. Ўзбекистон халқи республика Олий Кенгаши эълон қилган Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигини маъқуллади. Биринчи марта яширин овоз бериш йўли билан ўтказилган тўғридан-тўғри умумий ва алтернатив асосдаги сайловда И. А. Каримов Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланди.

1991 — Тошкент кимё-технология институти ташкил этилди.

1991 — Тошкент юридик институти ташкил этилди.

1991 — Судоче давлат орнитология буюртма қўриқхонаси ташкил этилди.

1991 — Имом Бухорийнинг 4 жилдли ҳадислари тўплами — „Саҳиҳи Бухорий“ („Ишончли тўплам“) ўзбек тилига таржима қилиниб, ҳозирги „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти томонидан 1-жилди илк бор нашр этилди (2-жилди — 1996, 3-жилди — 1994, 4-жилди — 1992-йилда чиқди; 2-нашри 1997-йилда чоп этилди).

1991 — „Сўғдиёна“ ўзбек халқ чолғулари консерт оркестри ташкил этилди. 1991 — Қуръони карим илк бор ўзбек тилида (Алоуддин Мансур таржимаси) нашр этилди (Абдулазиз Мансур таржимаси — 2001-йил, илмий-тарихий изоҳлари билан Муталлиб Усмон ва бошқалар таржимаси — 2004-йил). 1991 — Сайғоқларни ва улар кўпаядиган ҳудудларни муҳофаза қилиш мақсадида „Сайғоқли“ давлат буюртма қўриқхонаси ташкил этилди. 1991 — „Ёш гвардия“ театри Аброр Ҳидоятов номидаги ўзбек давлат драма театри номи билан аталди.

1991 — Навоий вилояти Навбаҳор туманидаги Қоратов тоғида Сармич давлат буюртма қўриқхонаси ташкил этилди.

Воқеалар

[edit | edit source]

Туғилган

[edit | edit source]

Вафот этган

[edit | edit source]