Jump to content

Жаcк Ничолсон

From Vikipediya
Жаcк Ничолсон

Ничолсон 2002-йилда
Таваллуди
Жоҳн Жосепҳ Ничолсон

22-апрел 1937-йил (1937-04-22) (87 ёш)
Фуқаролиги АҚСҲ байроғи АҚШ
Касби актёр, режиссор, кинодраматург ва продусер
Филмлари Жаcк Ничолсон фимографияси
Фаолият йиллари 1965— йилдан ҳозирги кунгача
Болалари 5
Мукофотлари

Жоҳн Жосепҳ „Жаcк“ Ничолсон (1937-йил 22-апрелда туғилган) — америкалик актёр, режиссор, кинодраматург ва продусер. Ничолсон кино тарихидаги энг буюк актёрлардан бири ҳисобланади. У 12 маротаба Осcар мукофотига номзод бўлган ва уч маротаба ғолиб бўлган. У шунингдек тўртта ўн йиллик 1970, 1980, 1990 ва 2000-йилларда энг яхши актёр учун Осcар мукофоти номзод бўлган иккита инсондан биридир (иккинчиси Мичаэл Cаине). 1994-йилда у Америка филм институтининг „Лифетиме Ачиэвемент Аwард“ мукофотига сазовор бўлган энг ёш актёрлардан бири бўлди. Жаcк Ничолсон бошқа кўплаб мукофотларга сазовор бўлган, шу жумладан БАФТА, еттита Олтин глобус, олтита Миллий филм Танқидчилари мукофоти ва Сcреэн Аcторс Гуилд Аwардс мукофоти совриндори.

Актёрлик карерасининг биринчи ўн-йиллигида, Ничолсон филм ва телевиденияда бир нечта аҳамияциз ролларни ўйнади. Ничолсонга юлдузлик олиб келган филм „Эасй Ридер“ (1969) филми эди. 1970-йилда Ничолсон бешта буджети камроқ филмларда пайдо бўлди."Сўнгги тафсилот" (1973) филмидаги роли унга Cаннес филм фестивалининг энг яхши актёри мукофотини олиб келди. Чинатоwн филми (1974) учун энг яхши актёр номинациясида Олтин Глобус мукофотига сазовор бўлди. Милош Форманнинг " Какку уяси узра парвоз " филмидаги Рандле МcМурпҳй образи 1975-йилда унга энг яхши актёр бўйича Осcар мукофотини олиб келди.1976-йилда филмидаги мослаштириш бўйича „Тҳе Ласт Тйcоон“ филмида Ничолсон Марлон Брандо билан бирга Миссури ғарбида ишлади. 1978-йилда Ничолсон режиссёрлик фаолиятини бошлади.

1980-йилда Ничолсон Стенли Кубрикнинг " Шининг " филмида Жаcк Торранс ролини ижро этди ва энг яхши эркак роли учун БАФТА мукофотини олди. Ничолсон 1983-йилда ва „Ирwеэд“ филмидаги Френсис Фелан роли уни 1987-йилда „Осcар“ мукофотининг „Энг яхши актёр“ номинациясига номзод бўлди. 1989-йилда Тим Бертоннинг Батман филмида Жокер ролини ижро этди.1990-йилда Ничолсон Чинатоw филмининг иккинчи қисмида режиссёрлик қилди. 1997-йилда „Яхши бўлганда“ (1997) филмидаги роли Ничолсонни „Энг яхши актёр учун“ учинчи Осcар мукофотига сазовор қилди. 2006-йилда Мартин Сcорсесенинг Муртадлар филмида Матт Дамон ва Леонардо ДиCаприо билан бирга рол ижро этди. У 2007-йил „Токи ҳаёт эканмиз“ комедиясида Морган Фреэман билан бирга рол ижро этди.Ничолсоннинг сўнгги роли „Ҳоw До Ёу Кноw“ (2010) филмида бўлган, шундан сўнг у хотираси ёмонлашганлиги сабабли кинони тарк этди.

Филмография

[edit | edit source]

Асосий мақолага қаранг: Жаcк Ничолсон филмографияси

Мукофот ва номинациялари

[edit | edit source]

Ничолсон актёрлик номинациясида учта Академия мукофотига сазовор бўлган олтита ижрочидан бири ва актёрликда ўн икки марта номзод бўлган ягона эркак ижрочи ҳисобланади. Унинг бошқа йирик рақобатбардош мукофотлари орасида Граммй мукофоти, учта БАФТА мукофоти ва олтита Олтин глобус мукофотлари бор. Шунингдек, у 1999-йил Олтин глобус маросимида Cеcил Б.ДеМилле мукофотига сазовор бўлган.

Жаcк Ничолсон мукофот ва номинациялар

Энг яхши актёрликка номзод Жаcк Ничолсон 1976-йил Осcар мукофотини топшириш маросими

Мукофот Ютуқ Номинация
Осcар
3 12
БАФТА
3 7
Олтин Глобус
6 17
Граммй
1 1
Сcреэн Аcторс Гуилд Аwардс[1][2]
1 3
; Умумий 14 40

Манбалар

[edit | edit source]
  1. „Жаcк Ничолсон: А Сингулар Гуй“ — Роллинг Стоне интервиэw wитҳ Жаcк Ничолсон, 20-сентабр 2006-йил
  2. Жаcк Ничолсон Онлине — Фан сите: пиcтурес, интервиэwс, латест неwс он Жаcк Ничолсон

Ҳаволалар

[edit | edit source]