Jump to content

Радиф

From Vikipediya
Revision as of 04:41, 8 May 2024 by Muzaffar Murodovich (talk | contribs) (84.54.71.32 tahrirlari Muzaffar Murodovich versiyasiga qaytarildi)

Радиф (араб. — кетмакет келувчи) — Шарқхалқлари, шу жумладан, ўзбек шеъриятида мисра ёки байт охирида қофиядан кейин такрорланиб келувчи сўз, ибора, ран. Р. бир сўз (қисқа Р.) ёки бир неча сўз (ёйиқ Р.)дан иборат бўлиши мумкин. Бир сўзли Р. кўпроқ учрайди. Шеър техникаси тақозосига кўра, Р. такрорланиши эмоционал жиҳатдан лозим ва зарурдир. Ғазалда Р. матлаъдан мақтаъгача қофиядош сузлардан кейин такрорланса, маснавийда байт доирасидагина келади. Баъзан Р. қофиядан олдин, ҳатто қатор бошида келади. Р. қофия билан бошқариладиган оҳангдошликни, товуш уйғунлигини таъминлашга хизмат қилади, шеърга мусиқийлик ва ритмик оҳанг бахш этади. Шеърнинг таржимасида ҳам Р. сақланиб қолади.[1]

Манбалар

  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил