Араб-америка нефт компанияси
Appearance
Араб-америка нефт компанияси, АРАМКО (инг. Арабиан-Америcан Оил Cомпанй (АРАМCО) — Саудия Арабистонидаги нефт конларини ўзлаштириш учун 1933-йилда АҚСҲ даги энг йирик нефт компаниялари томонидан ташкил этилган. 1973-йилдан бошлаб Саудия Арабистони ҳукумати унинг аксияларини сотиб ола бошлади 587ва 1980-йилга келиб АРАМКОнинг танҳо эгасига айланди. Унинг корхоналарини бошқариш ва нефт конларидан фойда-ланиш бўйича мамлакат ҳукумати билан махсус битимлар тузган АҚШнинг „Экс-он“, „Шеврон“, „Тексако“, „Мобил“ нефт компаниялари қазиб олинган неф-тнинг бир қисмини олади. Ҳар йили 200 млн.т нефт қазиб олади ва 23 млн.т неф-тни қайта ишлайди (80-йиллар охири).
Адабиётлар
[edit | edit source]- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |