Jump to content

Осмий

From Vikipediya
Revision as of 13:24, 13 September 2019 by IluvatarBot (talk | contribs) (→‎Manbalar: {{no iwiki}} andozasi oʻchirildi)

Осмий (юн. осме — хид; лот. Осмиум), Ос — Менделеев даврий системасининг ВИИИ гуруҳига мансуб кимёвий элемент. Тартиб рақами 76, атом массаси, 190,2. Табиий Осмий 7 та барқарор изотопдан иборат: л84Ос(0,018%), л86Ос(л,59%), 187Ос(л,64%), 188Ос(13,3%), 189Ос(16,л%), 190Ос(26,4%), 192Ос(41,л%). Осмийнинг сунъ-ий радиоактив изотоплари ичида 184Ос энг узоқ вақт мавжуд бўлувчи (Т|/2=700 кун). Осмийни 1804 йилда Осмий Теннант плати-нани зар сувида эритишда ортиб қолган моддалар таркибидан топган. Осмийнинг ОсО4 таркибли ангидриди ўзига хос ўткир ҳидли (хлор ҳидига ўхшайди), кукун ҳолидаги Осмий ҳам шундай ҳидга эга. Осмий Ер пўстининг масса жиҳатидан. 5-10~6%ниташкил қилади. Табиатда иридий билан қотишма ҳолида, платина гуруҳи металларининг рудаларида учрайди. Ўзбекистонда Олмалиқ ва Қизилқум ҳудудларидаги полиметалл рудалари таркибида тарқоқ ҳолда мавжуд.

Осмий — кўкимтир тусли қаттиқ металл. Металлар ичида энг оғири. Зичлиги 22,6 г/см3 (15°да), суюқланиш температураси 3027°, қайнаш температураси 5027°. Осмий кимёвий хоссалари жиҳатидан платина гуруҳидаги бошқа металлардан кескин ажралиб туради; у баъзан металлмаслик хоссаларини ҳам намоён қилади. Осмий ҳавода қиздирилса, оксидланиб, ОсО4 — осмий (УСҲ)-оксидга айланади.

Осмийнинг 2,4 ва 8 валентли оксидлари бор. Осмий оксидлари 600—950° да учувчан. Осмий монооксид ёки осмий (П)-оксид, ОсО — қора тусли кукун, сувда ва кислоталарда эримайди, жуда тез оксидланади. Осмий (И В) - о к -сид, ОсО2 жигарранг ёки кора кукун модда, сувда ва суюлтирилган кислоталарда эримайди, зичлиги 7,91 г/см3 (22°да), 650° да парчаланади. Ҳавода қиздирилганда осмий (УСҲ)оксидга айланади. Осмий (УСҲ)-оксид ёки осмий ангидрид ОсО4 ранг-сиз кристалл модда, зичлиги 4,96 г/ см3 (22°да), суюқланиш температураси 39,5°, кайнаш температураси 130°. Заҳарли. Сув, спирт ва эфирда яхши эрийди. Сувдаги эрит-маси осмат кислота Ҳ2[ОсО4(ОҲ)2] де-йилади. Металл Осмий кукуни фтор билан 250° гача қиздирилса, осмий (ВИИИ) - фторид ОсФ3 га айланади. Қўшимча сифа-тида ОсФ6 ва ОсФ4 хдм пайдо бўлади. Осмий хлор атмосферасида қиздирилса, ОсCл4, ОсCлж, ОсCл2 лар вужудга келади.

Осмий таркибида мисникелли сулфид рудалари ва мис молибден бўлган рудалардан платина гуруҳи металлари билан ажратиб олинади. Уни бошқа металлардан ажратишда ОсО4 ҳолидабош-қа идишга ўтказилади. Осмий қотишмалари аниқ ўлчов асбоблари ўкларини тайёрлашда, радиотехникада, композицион материаллар олишда, бирикмалари эса катализаторлар сифатида тиббиётда ва фотографияда ишлатилади.

Омонулла Хўжаев.[1]

Манбалар

  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил