Скикда
Скикда — Жазоирнинг шим.шарқий қисмидаги шаҳар. Скикда вилоятининг маъмурий маркази. Аҳолиси 130 минг кишидан зиёд. Ўрта денгиз бўйидаги порт. Нефт кимёси, нефтни қайта ишлаш, озиқ-овқат (зайтун мойи, мева ва балиқ конвервалари и.ч.) саноати корхоналари, иссиклик электр ст-яси бор. Пластмасса ишлаб чиқарилади. С.га қувурлар орқали келтирилган нефт ва газ экспорт қилинади. СКИЛ (юн. Скйлес) — скифлар подшоси (мил.ав. 5-аср). Геродотнинг ёзишича, С. скифлар подшоси Ариапейт (Ариапиф) ва Истропол ш. дан бўлган юнон қизининг фарзанди бўлган. Онаси С.га юнон тили ва ёзувидан таълим берган. С. Олвия шаҳрида катта уй солдирган, унда барча нарсаларда эллинларга таклид қилиб, эллинча яшаган ва эллинлар удуми бўйича маъбудларга қурбонлик қилган. Бундан хабар топган скифлар С.га қарши исён кўтарган. У Фракия подшоси Ситалк ҳузурига қочиб борган. Скифлар ва фракияликлар ўртасидаги уруш даврида С. биродари Октамасадга топширилган ва қатл этилган.
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |