Панжара — меъморий бўлак; катаксимон тўқима шакл, тўсиқ. Биноларнинг эшик, дарча, туйнук, зинапояларида, айвонларда тўсиқ ва айни пайтда безак вазифасини ўтайди. Турар жой, боғларда, кўчаларда, уйрўзғор буюмларида, амалий санъат ва ҳунармандлик буюмларида ҳам безак сифатида фойдаланилади. Панжара ёғоч тахтачаларни, ғиштни қалаб, ганч ва металлни қуйиб ва ўйиб, тошни қалаб ва ўйиб ўсимликсимон, ҳандасий шакл ҳосил қилиб тайёрланади. Содда ва мураккаб турлари бор. Панжара тайёрлаш усули панжаранинг хом ашёсига, вазифасига, ўрни, устанинг малакаси ва маҳоратига боғлиқ. Панжаранинг кенг Тапкалган тури ёғоч панжара учун олдин ром тайёрланиб, чизма бўйича ҳозирланган тахтачалар унинг ичига қалабйиғиб чиқилади (ёғоч бўлакларининг порси қилинган, тиш чиқарилган жойлари бирбирига болғача билан уриб жипслаштирилади). Бу устадан кўп меҳнат, ма-ҳорат, аниқлик талаб қилади. Тахтани парма ва искана билан ўйиб ҳам панжара тайёрланади. Ганч панжара ганчнинг энг яхши навидан қолипга қуйиб ёки тайёр ганч тахтани ўйиб ҳосил қилинади, сўнг пардозланади. Шакли олдин ганчдан ёки ғиштдан қалаб тайёрланиб, устига кошин қопланган панжара ҳам бор. Металл Панжаралар камданкам бўлиб, қуйиб ёки мис тахтани ўйиб тайёрланган (ҳозир кўпинча чўяндан қуйилиб тайёрланмоқда). Замонавий меъморликда металл ва бетон панжаралар кенг қўлланади.

Археологик материаллар панжара санъати қадимдан мавжудлигини, айниқса, Шарқ мамлакатларида кенг тарқалганлигини кўрсатади. Тупроққалъа (ИИ аср) саройларида ҳам хом ғиштни қалаб, Варахша (8-аср) биноларида ганчни ўйиб ишланган панжара қолдиқлари бор, Исмоил Сомоний мақбарасида пишиқ ғиштни қалаб панжара ҳосил қилинган. Темурийлар даврида жозибадор ишланган Панжара намуналари яратилган Шоҳи зинда мажмуаси (ХИВ аср)да маҳорат билан ишланган ёғоч панжара ва бошқа меъморий ёдгорликларда мармардан ишланган панжара намуналари сақланган.

Мир Араб, Абдуллахон (ХВИ аср Бухоро), Шердор (ХВИ аср, Самарқанд) мадрасаларида рангли кошинлардан мозаика панжараларининг ажойиб намуналари, Ситораи Моҳи Хоса мажмуи (1913), Хивадаги Тошҳовли, Самарқанддаги Имом ал-Бухорий мажмуи, Тошкентдаги Навоий театри, Ўзбекистон тарихи музейи, Навоий номидаги адабиёт музейи, "Кўк гумбаз" кафе ва чойхонаси, Темурийлар тарихи давлат музейи, "Ўзбекистон" меҳмонхонаси ва бошқа биноларда панжаранинг жозибадор намуналарини кўриш мумкин[1].

Манбалар

edit
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил