Оқсил пластиклар
Оқсил пластиклар - хайвон ёки ўсимлик оқсилларидан тайёрланган пластмассалар. Асосан, сут оқсили (казеин). Маккажўхори дони, ер ёнғоқ ва соя донидаги оқсиллар хом ашё бўлиб хизмат қилади. Оқсил пластиклар таркибида оқсилдан ташқари, пластификаторлар, бўягичлар бўлади. Оқсил пластиклардан кўпроқ тарқалгани — галалит, асосан, тугма ва тўқа тайёрлашда ишлатилади.[1]
Яна қаранг
editМанбалар
edit
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |