Кўксарой қароргоҳи

Кўксарой қароргоҳи[1] – Ўзбекистон Президентининг расмий иш жойи[2]. Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманининг шимоли-шарқида жойлашган[3].

Кўксарой қароргоҳи

Россия президенти Владимир Путин ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2018-йил октябр ойида саройда
Умумий маълумот
Мақоми Президент қароргоҳи
Жойлашуви Ўзбекистон байроғи Ўзбекистон, Тошкент, Мирзо Улуғбек тумани, Буюк Ипак Йўли кўчаси
Қурилиши бошланган 1990-йиллар ўрталари
Эгаси Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси Президенти
Дизайн ва конструксия
Қурувчи Ўзбекистон Республикаси ҳукумати
Кўксарой қароргоҳи

Тарихи

edit

Кўксарой 1990-йилларда собиқ президент Ислом Каримов даврида қурилган. Сарой унинг шаҳар четидаги қароргоҳи сифатида фойдаланилган, шаҳар марказидаги Оқсарой мамлакатдаги ижро ҳокимияти қароргоҳи вазифасини бажарган. Каримов даврида сарой ҳовлисида хорижий давлатлар раҳбарларини қабул қилиш учун фойдаланилган[4][5]. 2016—2017-йилларда янги сайланган президент Шавкат Мирзиёев Оқсаройни марҳум президент Ислом Каримов хотираси музейига айлантиради[6]. Мирзиёевнинг ўзи қароргоҳини Кўксаройга кўчирган, шаҳар марказидаги қароргоҳ сифатида эса илгари Олий Мажлис Сенатига тегишли бўлган Мустақиллик майдонидаги бино танланган[7][8]. 2020-йил октябр ойида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузурида Кўксарой саройини ободонлаштириш дирексияси ташкил этилди. Дирексия пойтахт маҳаллий буджетидан транспорт ва махсус техника харид қилиш учун 2 миллиард сўмдан ортиқ маблағ олган[9].

Саройдаги хавфсизлик

edit

Сарой Ўзбекистондаги энг кўп қўриқланадиган ва ҳимоя қилинадиган ҳудудлардан биридир. Бино ва унинг атрофидаги ҳудуд Президент давлат хавфсизлик хизматининг (ПДХХ) яхши қуролланган ҳарбий хизматчилари, шунингдек, Ички ишлар вазирлиги ходимлари ва Миллий гвардия қўшинларидан иборат Президент қўриқчилари томонидан кеча-ю кундуз ва қаттиқ қўриқланади.

Ҳудуди

edit

Сарой ҳудудида Фахрий меҳмонлар хиёбони бўлиб, у ерда кўплаб дунё раҳбарлари, шу жумладан Қирғизистон Президенти Садир Жапаров арча кўчатларини эккан[10].

Галерея

edit

Яна қаранг

edit

Манбалар

edit
  1. Бабур-наме. Перевод М. А. Сале. Ташкент. Главная редаксия энсиклопедий.1992
  2. „231-сон 18.03.2019. О мерах по организации деятельности Управления по обслуживанию государственных резиденций и организации мероприятий Администрации Президента Республики Узбекистан“. лех.уз. Қаралди: 2021-йил 13-март.
  3. „Мирзиёев ишхонаси Оқсарой, қароргоҳи эса Кўксарой ëнида қурилмоқда“. Озодлик Радиоси (2017-йил 10-январ). Қаралди: 2020-йил 4-апрел.
  4. „Узбекский президент Мирзиеев переехал в новую резиденцию с "эксклюзивной" отделкой“. Настоящее время. Қаралди: 2020-йил 4-апрел.
  5. „Флиэр Беwаре: Форбидден Аирспаcе Cоверс Сеcрет Узбек Ресорт“ (эн). РадиоФреэЭуропе/РадиоЛибертй. Қаралди: 2021-йил 13-март.
  6. „Самарқандда Ислом Каримов музейи, Тошкентдаги Оқсаройда эса Ислом Каримов илмий-ма’рифий ёдгорлик мажмуаси ташкил этилади“. Дарё.уз. Симпле Нетwоркинг Солутионс (2017-йил 25-январ). Қаралди: 20-сентабр 2024-йил.
  7. „Узбек Пресидент Старц Усинг Неw Ресиденcе Эаст Оф Ташкент“. www.рферл.орг.
  8. „Мирзияев переехал в новую резиденцию в день своего рождения (видео)“. рус.озодлик.орг.
  9. „«Кўксарой қароргоҳи» дирексияси ташкил этилди“. Газета.уз. Афиша Медиа (2020-йил 27-октябр). Қаралди: 20-сентабр 2024-йил.
  10. „Шавкат Мирзиёев анд Садйр Жапаров плант фир треэ ин Қуқсарой Ресиденcе“. акипресс.cом. Қаралди: 2021-йил 13-март.

Ҳаволалар

edit

41°21′30″Н 69°24′21″Э / 41.35833°Н 69.40583°Э / 41.35833; 69.40583