Инглизлар

Инглизлар британлар, (ўзларини инглиш деб атайдилар) — халқ. Буюк Британиянинг асосий аҳолиси. Умумий сони (48,5 млн. киши, 1990-йиллар ўрталари), жумладан, Буюк Британияда 44,7 млн. киши, Канадада 1 млн. киши, Австралияда 940 минг киши, АҚШда 650 минг киши, ЖАР да 230 минг киши, Ҳиндистонда 200 минг киши, Янги Зеландияда 188 минг киши яшайдилар. Инглиз тилире. гаплашади. Диндорлар, асосан, англиканлар. Европеоид ирқига мансуб. Британия оролларида мил. ав. 1минг йиллик ўрталарида келт қабилалари (бриттлар ва б.) яшар эди. Мил. 5—6-асрларда бу ерларга материкдан герман кабилалари — англлар, сакслар, ютлар келиб ўрнашдилар. Улар келиларнинг бир қисмини ўзларига сингдирди, бир кисмини эса Шотландия, Уэлс ва Корнуолл тоғларига сиқиб чиқардилар. 7— 10-асрларда, англосакс элати вужудга келди. Англия 1066 йилда норманнлар томонидан босиб олинди. 13—14-асрларга келиб англосакслар ва норманнлар ягона инглиз халқига уюшди. 16-асрда инглиз жонли ва адабий тили вужудга келди. 17—19-асрларда Англия бошқа қитъалардаги кўпгина мамлакатларни ўз мус-тамлакасига айлантирди. Кўплаб И. мустамлака мамлакатларига кўчиб бордилар. Натижада И. кўпгина халқлар — америкаликлар (АКШда), австралияликлар, янги зеландияликларннт шаклланишида асосий компонентлардан бири бўлди. Инглизларнинг ҳаёти ва ижтимоий турмушида анъанавий хусусиятлар кўп сақланиб қолган (яна қ. Буюк Британия).[1]

Манбалар

edit
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил