Гвинея (Гуинеэ), Гвинея Республикаси (Рéпублиқуэ де Гуинéэ) — Ғарбий Африкадаги давлат. БМТ аъзоси. Майд. 246 минг км2. Аҳолиси 7,4 млн. киши (1990-йиллар охири). Пойтахти Конакри шаҳри. Маъмурий жиҳатдан 8 вилоят (провинсия)га, вилоятлар 35 префектурага бўлинади.

Гвинея Республикаси
ШиорТраваил, Жустиcе, Солидаритé
(Франсузча: Wорк, Жустиcе, Солидаритй)
Мадҳия: Либертé
(Фреэдом)
Лоcатион оф Гвинея
Пойтахт Конакри
Расмий тил(лар) Франсуз тили
Ҳукумат Президентлик Республика
Лансана конте
Cеллоу Далеин Диалло
Мустақиллик (Франсиядан)
• Сана
2-октабр 1958
Майдон
• Бутун
245,857 км2 (77-ўрин)
Аҳоли
• 2002-йилги рўйхат
9,467,866 (82-ўрин)
• Зичлик 38/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2005-йил рўйхати
• Бутун
АҚШ$20,780 мил. (111-ўрин)
• Жон бошига
АҚШ$2,195
Пул бирлиги Гуинеа Франc (ГНФ)
Қисқартма ГВ
Телефон префикси 224
Интернет домени .гн

Давлат тузуми

edit

— республика. Амалдаги конституцияси 1991-йил 23 декабрда кучга кирган. Давлат ва ҳукумат бошлиғи — президент (Л. Конте; 1998-йил қайта сайланган). У умумий яширин овоз бериш йўли билан 5 йил муддатга сайланади ва яна бир марта қайта сайланиши мумкин. Конун чиқарувчи ҳоки-миятни Миллат мажлиси (бир палатали парламент), ижроия ҳокимиятни президент бошчилигидаги ҳукумат амалга оширади.

Табиати

edit

Гвинея ҳудуди субекваториал минтақада. Қирғоқлари парчаланган. Релефи, асосан, ўртача баланд (800–1000 м) ва паст тоғлар, ясси платолардан (300–400 м) иборат. Энг баланд жойи — Нимба тоғи, 1752 м. Океан соҳили тор пасттекислик. Фойдали қазилмалардан боксит, темир, олмос, олтин ва б. бор. Иклими экваториал-муссон, иссиқ, ёзи сернам. Энг иссиқ ойнинг (март ёки апрел) ўртача температураси 27—30°, энг баланд жойларида 23° гача, энг салқин ойники (август) 24—26°, баландликларда 18° гача. Ўртача йиллик ёғин 1200–4000 мм. Ёмғирли мавсум мамлакат шимолида 5 ой, жанубида 7—10 ой. Дарёлари кўп ва серсув. Асосий дарёлари: Гамбия, Бафинг, Нигер ва Конкуре. Гвинея ҳудуди қизил, қизил-сариқ тупроқли. Энг кўп ўсимлиги — саванна. Соҳилда мангра ўрмонлари бор. Гвинеяда тартибсиз овлаш натижасида фил, гиппопотам, кийик, ёввойи чўчқа, қоплон, гепард каби ҳайвонлар кам қолган. Маймун, илон, ҳар хил қуш, балиқ, ҳашаротлар (жумладан, сесе пашша) жуда кўп.

Аҳолиси

edit

Гвинеяда фулбе, малинке, сусу ва бошқа халқлар яшайди. Давлат тили — франсуз тили. Аҳолининг 89% мусулмон, 1,5% христиан, қолгани маҳаллий динларда. Шаҳар аҳолиси 25,6%. Йирик шаҳарлари: Конакри, Киндиа.

Тарихи

edit

Ҳоз. ҳудудининг бир қисми Гана (тахминан 4—13-асрлар) ва Мали (тахминан 13—16 а лар) каби ўрта аср давлатлари таркибига кирган. 1725-йилда Ғарбий Африканинг шимолидан кириб келган кўчманчи чорвадор фулбе кабиласи Фута-Жаллонда ҳарбий феодал давлат тузган. 15-аср ўрталарида Гвинеяда дастлабки европаликлар пайдо бўлган. Кўп ўтмай унинг қирғоқ бўйи ерлари мустамлакачилар қўл остига ўтгач, улар 19-асргача минглаб маҳаллий аҳолини қул қилиб Америкага олиб бориб сотган.

19-асрда франсузлар Гвинеяни тобе этиш учун кескин кураш олиб борди. Франсия бу курашда ғалаба қозонди ва 1880—90-йилларда уни босиб олди. 1895-йил Франсия Гвинеяси номи билан алоҳида мустамлакага айлантирилди. Гвинея халқи мустамлакачиларга қарши узоқ вақт курашиб келди. 19-асрнинг 70—90-йилларида малинке халқининг курашини, Фута-Жаллондаги қўзғолонларни (1900) франсузлар қийинчилик билан бостирди. 1904-йилда Гвинея Франсия Ғарбий Африкаси таркибига қўшиб олинди. Ҳукуматни франсуз губернатори бошқарди. Биринчи жаҳон урушидан сўнг да европаликларнинг банан, ананас, кофе плантациялари пайдо бўла бошлади. Кейинчалик саноат корхоналари (асосан кончилик саноати) вужудга келди. Иккинчи жаҳон урушидан сўнг Гвинеяда миллий озодлик ҳаракати авж олиб кетди. 1945—46 йилларда мамлакатда сиёсий партиялар, тўгараклар тузилди. Африка Демократах Бирлашмасининг сексияси сифатида 1947-йилда ташкил топган Гвинея Демократик партияси мустамлакачиликка қарши бўлган барча кучларни бирлаштириш вазифасини ўз зиммасига олди. 1958-йил 2 октябр референдумига мувофиқ Гвинея мустақил республика деб эълон қилинди. 1978-йилдан 1984-йилгача Халқ Революцион Республикаси деб аталди. 1984-йил апрелда Гвинея Республикаси номини олди. Гвинея 1958-йилдан БМТ аъзоси. Ўзбекистон Республикаси билан дипломатия муносабатларини 1993-йил 24 июнда ўрнатган. Миллий байрами —2 октябр— Мустақиллик куни (1958).

Сиёсий партиялари, касаба уюшмаси. Гвинея халқи бирлашмаси (1992-йилда тузилган), Бирлик ва тараққиёт партияси (1992-йилда тузилган), Тараққиёт ва янгиланиш учун иттифоқ партияси (1998-йилда тузилган). Гвинея меҳнаткашлари кон-федерацияси (1984-йил тузилган) мамлакатнинг ягона касаба уюшмаси марказидир.

Хўжалиги

edit

Гвинея— кон саноати нисбатан ривожланган аграр мамлакат. Ялпи ички маҳсулотда қишлоқ хўжалиги улуши 28%, саноат улуши 27,5% (жумладан, кон саноати улуши 23,9%)ни ташкил этади. Мустақилликка эришгач, Гвинея миллий иқтисодиёти анча тез ўса бошлади. Ажнабийларга қарашли компаниялар, банклар, электр стансиялар, бир қанча корхоналар давлат ихтиёрига олинди .

Қишлоқ хўжалиги — Гвинея иқтисодиётининг негизи. Меҳнатга қобилиятли аҳолининг 74% қишлоқ хўжалигида банд. Асосий қишлоқ хўжалиги экинлари — кофе, банан, ананас, шоли; шунингдек оқжўхори, маккажўхори, тариқ, маниок, батат, ер ёнғоқ ва бошқа экинлар ҳам экилади. Энг муҳим техника экини — ёғли палма. Чорвачилик — қишлоқ хўжалигида қолоқ тармоқ; қорамол, қўй ва эчки боқилади, балиқ овланади. Электр энергиянинг кўпини ГЕСлар беради. Йилига 521 млн. кВцоат электр энергия ҳосил қилинади. Гвинеяда гугурт-тамаки ва тўқимачилик комбинатлари, ғишт, мебел, автомобил ва велосипед йиғиш, консерва, ёғ, сабзавот-мева консервалаш, ёғоч тилиш заводлари бор. Т. и. уз.—662 км, автомобил йўллари узунлиги—28,4 минг км. Муҳим автомагистрали Конакри, Киндиа, Канкан, Бейла, Нзерекоре шаҳарлари орқали ўтади. Йирик денгиз портлари: Конакри, Камсар. Мамлакат ичкарисида юкларнинг купи Мило дарёсида ташилади. Гвинея четга алюминий оксиди, кофе, банан, олмос, олтин, боксит, палма ёғи, ананас, темир руда чиқаради. Четдан асбоб-ускуна, қишлоқ хўжалиги машиналари, автомобил, нефт маҳсулотлари, металл буюмлар, озиқ-овқат ва б. олади. АҚСҲ, Франсия, Германия, Испания, Камерун билан савдо қилади. Пул бирлиги — Гвинея франки .

Тиббий хизмати, маорифи, илмий муассасалари. Гвинеяда аҳолини эмлаш ва камбағалларга тиббий хизмат — бепул. Шифокорлар Конакри политехника институтининг тиббиёт факултетида ва чет элларда тайёрланади. Мустақиллик эълон қилинган пайтда катта ёшли аҳолининг 90% саводсиз, одий ўқув юртлари йўқ эди. 1968-йилда саводсизликни тугатиш миллий бошқармаси тузилди, бошланғич мактабда миллий тиллар ўқитила бошлади. 7 ёшдан бошлаб болалар учун 6 йиллик мажбурий бошланғич таълим жорий этилди. Ўрта мактаб 6 йиллик. Ҳунартехника таълими малакали ишчилар тайёрлайди. Олий уқув юртлари: Конакри политехника институти. Канкан политехника институти, Фулайя қишлоқ хўжалиги институти. И.-т. ишлари Конакри и.-т. ва ҳужжатлаштириш институти, Киндиа микробиология институти, Канкан шоли, Киндиа мева институтлари, океаншунослик, гелиофизика ва тропик иқлим шароитида конструктив материалларни синаш илмий тадқиқот марказида олиб борилади.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекурсатуви. Гвинеяда бир қанча газ. ва журналлар нашр этилади. Йириклари: "Журнал офисел де Гине" ("Гвинея расмий газетаси", франсуз тилидаги ҳукумат хабарномаси, ойига 2 марта чиқади), "Хоройя" ("Қадр-қиммат", франсуз тилидаги ҳафталик газ., 1961-йилдан чикади), "Фонике" (ойлик журнал, 1974-йилда асос солинган). Гвинея матбуот агентлиги 1960-йилда тузилган. Гвинея радиоэшиттириш ва телекурсатуви хизмати ҳукуматга қарашли. Миллий телекурсатув 1977-йил майдан буён бериб борилади.

Адабиёти

edit

Гвинея халклари фолклор намуналарига бой. Ёзма адабиётида қасида тарзида ёзилган достонлар кенг тарқалган. Тарихий ва диний мавзулардаги қасидалардан баъзилари (Муҳаммад Али Тямнинг "Хожа Умар ҳаёти", 1935) халқ орасида машҳур.

Гвинея адабиётида янги поэзия қад. анъаналар асосида франсуз тилида таркиб топди. Кейта Фодеба сиёсий мавзудаги "Африкада тонг", "Ярим кеча" (1950) достонларини халқ афсоналари асосида яратган. Рай Отра (Мамаду Траоре) мустамлакачиликка карши шеърлар езди ("Озодлик сари" туплами). Ўз ижодини автобиографик қисса ("Қора бола", 1953) билан бошлаган Камара Лей "Қиролнинг қараши" модернистик романини, "Ҳайкал кўзлари" ҳикоясини нашр эттирди. "Фаралако", "Ассиату сентябрда" романларининг муаллифи Э. Сиссе мустақиллик учун кураш ғоясини илгари сурган. А. Фантуренинг "Тропиклар доираси" ва "Сахел қўшинидаги киши" романларида мустамлакачиликдаи кейинги воқелик муаммолари кўтарилган.

Меъморлиги ва тасвирий санъати

edit

Гвинея халқларининг қад. турар жойлари юмалоқ шаклда қурилиб (ўтовга ўхшаш), томи қамиш билан ёпилган. Иккинчи жаҳон урушидан кейинги бинолар қурилишида замонавий меъморлик намуналари яққол кўринди. Бу биноларда хоналарни қуёшдан сакловчи буғот, панжаралардан фойдаланилган. Мустақиллик йилларида Конакрида жамоат ва саноат бинолари: политехника институти, стадион, радиомарказ, босмахона ва бошқа қурилди.

Гвинея ҳудудидан одам ва ҳайвонларнинг ҳайкалчалари, уйма безакли ва буялган ёғоч буюмлар, одамларнинг ёғоч шакллари (афсонавий ҳайвон бошли, геометрик шаклли), ёғоч ва суякдан ясалиб турли рангга бўялган ниқоблар (диний маросимларда кийилган) топилган. Қамишдан буюм ясаш (турли рангга бўялган сумка, елпиғич, сават ва б.), геометрик ҳошияли рангдор матолар туқиш ривожланган. Гвинеяда профессионал санъат ривожланмаган .

Театр санъати қад. Қишлоқ байрамларида юзи ва таналари бўялган, серҳашам кийим ва ниқоблардаги раққослар ўйини кўпинча театр томошаларига айланиб кетади. 1948-йил Гвинея шоири К. Фодеба Парижда "Африка балети" ансамблини тузди. Шу асосда " Африка балетлари" ташкил топди (1958). 1964-йилда "Жолиба" миллим ансамбли тузилди. Ҳар йили бадиий ҳаваскорлар тўгаракларининг кўриги ўтказилади. Вилоятларда баҳордан кузгача драма, фолклор, балет, қўшиқ мусобақалари ўтказиш одат тусига кирган.

Мамлакатда йилига 2—3 филм яратилади. 30 га яқин кинотеатр бор.[1]

Манбалар

edit
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил