ГАВИ (Глобал Аллианcе фор Ваccинес анд Иммунисатион)— бир қатор хусусий ва давлат ташкилотларининг ҳамкорлиги бўлиб, қашшоқ мамлакатлардаги болаларни эмлаш имкониятини амалга оширишга қаратилган тадбир[1][2][3].

ГАВИ иттифоқига бир қанча ривожланган мамлакатлар ҳукуматлари, ЖССТ, Бирлашган миллатлар ташкилотининг болалар жамғармаси УНИCЕФ[4], Жаҳон банки, турли мамлакатлардан ваксина ишлаб чиқарувчилар, тадқиқот ва техник агентликлар, жамоат ташкилотлари, турли фондлар, шу жумладан Билл ва Мелинда Гатес жамг'армаси, Билл ва Мелинда Гейц фонди ва бошқа хайриячилар киради.

ГАВИ Ваксина жамғармаси билан биргаликда 70 дан ортиқ мамлакатларга, шу жумладан Африканинг кўплаб мамлакатларига, Осиё мамлакатларига (шу жумладан Хитой, Ҳиндистон, Покистон) ва бошқа баъзи мамлакатларга ваксиналарни етказиб беради.

Тарихи

edit
 
ГАВИ ҳомийси Билл Гейцнинг 2011-йил июн ойида нутқи

ГАВИ алянси 2000-йилда энг қашшоқ мамлакатларда ваксиналарни тарқатиш механизмлари ёмонлашгани сабабли тузилган. 1990-йилларнинг охирига келиб, эмлаш даражаси ўсишни тўхтатди ёки пасайиб кетди. Эмлашларни амалга ошириш учун Билл ва Мелинда Гатес жамг'армаси Билл ва Мелинда Гейц фонди орқали ГАВИга 750 миллион доллар хайрия қилди[5].

Ўтган 15 йил ичида ГАВИ қўшимча 370 миллион болани эмлади. Энг самарали пневмококкка қарши эмлаш эди[6].

ГАВИнинг 5та ваксинаси ривожланаётган мамлакатларда 5 та энг хавфли болалар касаллигига қарши кенг қўлланилишига ёрдам беради: дифтерия, қоқшол, кўк йўтал, Ҳаэмопҳилус инфлуэнзаэ б типи, гепатит Б[7]. 2013-йил июл ойида ГАВИ болалар ўлимининг энг кенг тарқалган сабабларидан бири бўлган пневмония ва диарея билан курашиш учун ёрдам берадиган ваксиналарни сотиб олиш учун 700 миллион долларлик облигация чиқарди(ИФФИм билан). ГАВИ, шунингдек, дифтерия, қоқшол, кўк йўтал, Ҳаэмопҳилус инфлуэнзаэ б ва гепатит Б га қарши вакциналарни сотиб олишни режалаштирмоқда[8].

Иш усуллари

edit

ГАВИ ёрдамига эга бўлган мамлакатлар ўзларининг эмлаш эҳтиёжларини аниқлаш, молиялаштиришни сўраш ва эмлаш дастурларини ҳужжатлаштириш ва назорат қилиш орқали ташаббус кўрсатадилар. ГАВИнинг биргаликда молиялаштириш дастурлари қабул қилувчи мамлакатлардан вакциналар нархининг бир қисмини (ҳар бир доза учун камида 20 сент[9]) тўлашни талаб қилади, бу эса эмлаш ва эмлаш дастурлари алоқаларини ҳамда узоқ муддатли барқарорлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Тобора кўпроқ мамлакатлар ГАВИ томонидан молиялаштириладиган ваксиналарни сўрамоқда ва ўз аҳолисининг саломатлигини яхшилаш учун лойиҳаларни биргаликда молиялаштиришга тайёрлигини намойиш қилмоқда.

Манбалар

edit
  1. Боселей, Сараҳ „Греэн лигҳт фром Гави фор cервиcал cанcер ваccине“ (эн). Гуардиан (2011-йил 17-ноябр). 2012-йил 21-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 29-апрел.
  2. 25 Жануарй 2013. „АллАфриcа“ (эн). АллАфриcа (2013-йил 25-январ). 2013-йил 3-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 29-апрел.
  3. Всемирная ассамблея здравоохранения, 55 сессия, пункт 13.6 предварительной повестки дня. „Глобальный альянс в отношении вакцин и иммунизации: доклад Секретариата“. Всемирная организация здравоохранения (2002). 2015-йил 30-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 30-май.
  4. „Супплиэс анд Логистиcс - ГАВИ“. УНИCЕФ (2007-йил 9-апрел). 2013-йил 16-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 27-январ.
  5. „Фоундатион Фаcт Шеэт – Билл & Мелинда Гатес Фоундатион“. Гатесфоундатион.орг. 2013-йил 24-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 27-январ.
  6. Федор Андреев. „Спасая жизни Глобальный альянс нуждается в поддержке политиков“. "Российская газета" - Фармацевтика №5957 (284) (2012-йил 10-декабр). 2015-йил 30-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 30-май.
  7. „Иммунисатион анд Пентавалент Ваccине“ (эн). УНИCЕФ. 2014-йил 29-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 30-май.
  8. „ГАВИ анноунcес $700 миллион бонд иссуэ то фунд чилд иммунизатион“ (эн). Ваccине Неwс (2013-йил 3-июл). 2015-йил 23-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 8-июл.
  9. Мэтью Херпер (Форбес УСА). „Билл Гейтс: «Если не удастся снизить смертность на 80%, мы плохо работаем»“ (2011-йил 23-ноябр). 2015-йил 30-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 30-май. „На этой встрече Билл узнал, что вместе с падением уровня смертности падает и уровень рождаемости. ...«Если родители думают, что их ребенок доживет до зрелых лет, они естественным образом начинают сокращать численность населения», — добавляет Мелинда....И Гейтс развернулся на 180 градусов. Вместо того чтобы регулировать рождаемость, он направил свои миллиарды на спасение уже рожденных детей: «Мы вплотную занялись вакцинами, как только это поняли».“.