Бўлим (геол.да) — стратиграфия шкаласининг 3тартибли умумий энг йирик бирлиги. Ер юзи миқёсида тарқалган. Б. жинслари маълум геологик даврда ҳосил бўлиб, Ер ривожланиши тарихи ва ундаги ҳаётнинг йирик ва аниқ босқичини акс эттиради. Фақат ўзига хос ҳайвонот дунёси ва ўсимликлари бўлади. Б.ўз навбатида ярусларга бўлинади. Б.га шкалада тутган ўрнига қараб ном берилади — уч бўлимли системада қуйи, ўрта, юқори, икки бўлимлида эса иккига — қуйи ва юқори Б.га бўлинади. Халқаро стратиграфия комиссияси томонидан фанерозой учун биостратиграфия, радиоизотоп, палеомагнит маълумотлари синтези асосида стратиграфия ва геохронология шкалаларининг янги варианти ишлаб чиқилмоқда.[1]

Манбалар

edit
  1. "Бўлим" ЎзМЕ. Б-ҳарфи Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил